“Кумтор” идорасида тинтув ўтказилмоқда

727

Тергов қўмитаси компаниянинг маблағ ва активларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги иш билан боғлиқ материалларни излаяпти. Яқин вақтларда “Кумтор” раҳбарлари сўроқ қилинади.

“Кумтор Гол Компани” олтин ишлаб чиқувчи компанияси идорасидаги тинтув 28 апрель куни соат 16:00дан кейин бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуротураси матбуот-хизмати маълум қилди.

Милиция, МХДҚ  ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича Давлат хизмати ҳодимларидан иборат идоралараро тергов гуруҳи компаниянинг маблағ ва активларини олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги жиноий иш доирасида қонуний тинтув ўтказмоқда.

“Айни пайтта, терговчилар томонидан  жиноий ишга алоқаси бўлган ҳужжатлар, буюмлар ва бошқа ахборот олиб юриш воситаларини олиш мақсадида “Кумтор Голд Компани” АБси биносида тинтув ўтказилаяпти”, — дея таъкидлайди Бош прокуротура матбуот-хизмати.

“Кумтор Голд Компани”дан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Бош прокуротурада таъкидлашларича, яқин вақтларда компания раҳбарлари ва ишчи ҳодимлари иштирокида зарурий тергов ишлари олиб борилади.

2014-йилнинг май ойида “Киргизолтин”нинг экс-раҳбари Дилгер Жапаров қўлга олинган. Уни Қумтор конини ишлатаётган “Центерра” компаниясининг дивидентларини тўлаш учун “Кумтор”дан ноқонуний тарзда 200 млн доллар олиб чиқиб кетишда айблашаяпти.