Видео: Россия янги қурилган “Восточный” космодромидан биринчи марта ракета учирди

763

Ракета иккинчи харакатдан кейин учирилиб, фазога муваффақиятли кўтарилди. Биринчи гал уни техник сабаблар боис бир кунга жилдирилган эди.

Уч спутниги мавжуд “Союз-2.1а” ракета-олиб юрувчиси космодромдан муваффақиятли учирилди. Спутниклар билан алоқа ўрнатилди, деб билдирди «Медуза» сайти.

Ракетанинг баландлиги 52 метрни, вазни эса — 1600 тоннани ташкил қилади.

Аввал ракетани учириш 27 апрел тунига белгиланган, бироқ техник муаммолар сабаб учиш бир кунга жилдирилган. Ракетани учиришга Россия 3 млрд. Рублдан ошиқ маблағ сарфлади.

“Коммерсант” матуботининг билдиришича, ракетани учиришнинг кечиктирилши боис Россия президенти  вице-премьер Дмитрий Рогозинга, Роскосмоснинг раҳбари Игорь Комаровга ҳамда Илмий-саноат уюшмасининг етакчиси Леонид Шалимовга ҳайфсан берди.

“Восточный”дан  одамлар бошқарувидаги ракеталарни 2023 йилга келибгина учириш режалаштирилмоқда. Янги қурилган  космодромнинг Қозоғистондаги Байконур ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

“Восточный” илк россиялик фуқаровий космодром бўлиб қолди. Унинг қурилиши 2012 йили бошланиб, давлат маблағининг сарфланиши ҳамда жиноят ишлари қўзғалиши билан қўша давомланди. 2014 йилдан бери космодромни қуришдаги қонун бузарликларга алоқадор 30 жиноят иши қўзғалган.

Муаллиф: Александра Ли