Видео: Мэрия Бишкекнинг 138 йиллигига атаб ролик тайёрлади

805

Бишкек мэрияси 29-апрел куни нишонланувчи шаҳарнинг 138-йиллигига табрик  видеоролигини эълон қилди. Видео съемкаларида пойтахт мактабларининг 1500 ўқувчиси, Бишкек мэри Албек Ибраимов ва муниципал  ҳодимлари иштирок этган.

Kloop.kgга пойтахт мэриясидан айтишларича, Бишкекнинг 138 йиллигига табрик  ролиги 25 апрел куни Ғалаба майдонида тасвирга олинган.

Роликни олишда шаҳар мактабларининг 1500 нафар ўқувчиси иштирок этган — видеода улар майдонда рақсга тушишади ва (Бишкегим) Бишкек гимнини куйлашади.

Бундан ташқари, роликда пойтахт мэри Албек Ибраимов ва Бишкек муниципиалитети раҳбарлари тасвирга олинган.

Бишкекда шаҳар куни 29 апрел куни нишонланади — бу йилда Қирғизистон пойтахти  138 ёшга тўлади.

Бу куни шаҳарда байрам концертлари, спорт мусобақалари ўтказилади, фонтан мавсуми очилади, 10 муниципиал автобус қатновга қўйилади. Муниципалитет ҳодимлари икки янги болалар боғчаси очишни режаламоқда.