SpaceX 2018-йилда Марсга фазо кемасини юборади

857

Американинг SpaceX хусусий компанияси Марсга космик кема юборишни режаламоқда.  Red Dragon деб номланган учувчисиз кораблнинг учирилиши 2018 йили бўлиб ўтади.

SpaceX  компанияси Марсга космик корабль учиши тўғрисида 27 апрел куни ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Red Dragon деб номланган учувчисиз корабль синов учишини 2018 йилда амалга оширади. SpaceX раҳбари Илон Маск сўзларига кўра, келажакда компания  “Қуёш тизимининг исталган жойига” қўна олувчи Dragon 2  деб номланган иккинчи кораблини ишлаб чиқади.

Red Dragonнинг шунингдек, Халқаро космик станциясига (ХКС) ускуналарнинг олиб бориши ҳам тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, у астронавтларга компания яқин ўн йилликда амалга оширувчи кейинги кораблнинг қўниш жараёнини ўрганиш имконини беради.

НАСА космик марказининг “Рейтер” агентлигига маълум қилишича, у SpaceXга техник ёрдам кўрсатади. Вакилларнинг таъкидлашича, компания уларнинг қимматбаҳо материаллар билан таъминлаши мумкин. Лекин, Марсни забт этиш учун ўз космик ускуналарини молиялаштираётгани сабабли молиявий ёрдам беришни режаламаяпти.

Учиш тўғрисида батафсил маълумотни 2016 йил сентябрида астронавтика бўйича халқаро конгрессда тақдим этишга ваъда беришди.

SpaceX (Space Exploration Technologies Corporation)—  космик ракеталарни ишлаб чиқарувчи Американинг ҳусусий компанияси. Унга PayPal тўлов системаси эгаси ва  Tesla Motors  автомобил компаниясининг бош директори Илон Маск асос солган ва у космик саёхатларга харажатларни озайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Компания  Falcon 1 ва Falcon 9 космик ракеталари, шунингдек, заҳираларни тўлдириш ҳамда ХКСга ускуналар олиб боришга мўлжалланган  Dragon космик караблларини ишлаб чиққан.

8 апрел куни тарихда илк маротаба  SpaceX компанияси Атлантика океанидаги оқувчи платформага ўзининг Falcon 9  ракетаси биринчи босқичини қўндирган.  Компания ҳисоби бўйича, бу учиш ҳаражатларини сезиларли даражада озайтириши мумкин — SpaceX ҳозирда Ер орбитасида космик чиқинди сифатида қолаётган ракеталарнинг биринчи босқичларини бир неча маротаба ишлатишни режаламоқда.

SpaceX асоссосчиси Илон Маск аввалроқ, 2020-2025 йилларда Марсга карабль юборишга умид қилаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева