Бишкекнинг собиқ мэри Омуркулов ҚСДП фракциясининг етакчиси бўлди

717

Бишкекнинг собиқ шаҳар раҳбари Иса Омуркулов  ҚСДП фракциясининг етакчиси бўлди. Фракция аъзолари партиянинг аввалги етакчиси Чинибай Турсунбеков парламент спикери бўлганидан сўнг номзод учун овоз беришди.

Парламентнинг ҚСДП фракцияси навбатдан ташқари йиғинда ўзига янги етакчи сайлади. Фракция аъзолари 28 апрел куни депутат Иса Омуркулов учун бир овоздан овоз беришди.

Омуркулов номзодини парламент спикери этиб тайинланганидан сўнг ўз лавозимини бўшатган фракциянинг аввалги етакчиси Чинибай Турсунбеков таклиф қилди.

ҚСДПнинг Турсунбековга таянган ҳолда расмий сайтида маълум қилинишича, “Омуркулов парламентда ишлаш тажрибасига эга ва ҳамкасблари орасида обрўга эгадир”.

Омуркуловнинг ўзи ҳамкасбларига “бидирилган ишонч” учун миннатдорчилик билдирди ва “бу лавозим уни кўп ишларга масъул қилишини” айтди.

Омуркулов аввал Бишкек шаҳар мэри лавозимини эгаллаган. Бишкек шаҳар кенгаши уни 2011 йилда сайлаган.

Унинг бу лавозимга келиши бишкекликлар орасида қарама-қаршилик кайфиятларини келтирган  — уни пойтахтда ижобий ўзгариш йўқлиги учун танқид қилишган ва пул ювишда айблашган. Шаҳарликларнинг бошқа қисми эса мэрни қўллаб, шаҳар кўчаларидаги таъмирлаш ишлари натижаларини тилга олишган.

Шаҳар раҳбари этиб тайинланганидан икки йил ўтиб, Бош прокуротура уни ҳусусий шахсларга ноқонуний ер берганликда айблаган ҳамда унга қарши жиноий иш қўзғаган. Бишкек шаҳар суди  Омуркуловни оқлаган ва уни айбсиз деб топган.

У 2013 йили ўз хоҳиши билан лавозимини топширган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева