Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 27 апрел куни ер кўчкиси содир бўлди ва натижада тўққизинчи синф ўқувчиси вафот этди. ФҲМ ҳавфли ҳудудда истиқомат қилувчиларни эвакуация қилмоқда ва қайта ер кўчиши хавфи тўғрисида огоҳлантирмоқда.
Қирғизистон жанубидаги табиий офат 27 апрел куни содир бўлди. Офат Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Алмалуу-Булақ қишлоғида содир бўлди ва яшовчи умрини олди.
Қирғизистон ФҲМнинг маълум қилишича, вафот этган шахс кўчки пайтида мол боқиб юрган тўққизинчи синф ўқувчиси бўлган.
Идора тарқатган маълумотга кўра, тўққизинчи синф ўқувчиси ФҲМ қишлоқ ахолисини аввал кўчки бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганига қарамай хавфли ҳудудга борган.
“Агар ФҲМ маҳаллий ҳукумат билан аввал ҳудудни текширмаганида ҳамда хавф тўғрисида маълум қилмаганида кўчки натижасида жабрланганлар бундан кўп бўлиши мумкин эди”, — дея маълум қилишди министрлик матбуот-хизматида.
ФҲМ қошидаги инқироз вазиятларида бошқариш Маркази вакили Азамат Мамбетовнинг Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, воқеа жойига маҳаллий ахолини эвакуация қилаётган тезкор гуруҳ кетган.
“Кўчки тушган ерда мактаб жойлашган. Айни пайтда ФҲМ маҳаллий ҳукумат билан ҳамкорликда мактабни эвакуация қилмоқда. Бу ҳудудда таҳминан 73 уй жойлашган. Биз уларни вақтинча яшаш жойи (палатка) билан таъминлаймиз”, — деди Мамбетов.
Кўчкининг умумий миқдори 3,5 млн кубометрни ташкил қилди. ФҲМ матбуот-хизмати кучли ёғингарчилик ва тез-тез содир бўлаётган ер қимирлаши натижасида такрорланиши тўғрисида огоҳлантирди.
Алмалуу-Булақ қишлоғида 1 млн 200 минг кубметр ўлчамдаги биринчи кўчки 23-дан 24 апрелга ўтар кечаси содир бўлган. Унинг натижасида ҳеч ким жабрланмаган. ФҲМ ҳодимлари ҳудудни текширган ва яшовчиларга бу ҳудудда мол боқиш хавфли эканини маълум қилган.
Хавфли ҳудудларда ҳозир тахминан уч минг уй бор — бу эса тўрт мингдан ортиқ оиладир. Улардан бир қисми хавфсиз ҳудудга кўчирилди, бироқ яна уч минг оила хавфли ҳудудда қолмоқда.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева