Видео: Қирғизистонда биринчи бор ўтган  “Голодные игры” ўйини

706

Сьюзен Коллинзни қиссаси асосида уюштирилган  “Голодные игры интерактив квести Бишкекнинг четида бўлиб ўтди. Ғалабага эришиш учун унинг иштирокчилари якка ўзи ёки ким биландир шерикликда “омон қолишлари” керак бўлади.

“Голодные игры” квести Сьюзен Коллинзнинг шу ном билан аталувчи трилогиясига асосланган  — бу китобда ҳар йили ўспиримлар ўртасида омон қолиш бўйича реалити шоулар ўтказиб турилувчи  постапокалип дунё тўғрисида ҳикоя қилинади.

Квестда ғалабага эришиш шартлари — қолган иштирокчилардан қутилиб, “омон қолган” ёлғиз иштирокчи бўлиш. Қолгаларни пейнбол қуролининг ёки махсус маркерлар билан  ўйиндан  четлатиш мумкин.

Kloop.kgнинг мухбири  Даниил Ляпичев Қирғизистонда илк бора ўтказилган  “Голодные игры” ўйинига қатнашиб, ўзини синаб кўрди. Уни қандай бўлганлигини ушбу видеодан кўриш мумкин.

Видео: Даниил Ляпичев, Дастан Умоттегин