Бишкек ҳукумати 2025 йилгача метро қуришни режалаштирган

792

Бишкекнинг бош планида 2025 йилгача шаҳарда ер устидаги метро қуриш режалаштирилган  — бу ҳақда Бишкек бош архитектурасининг вакили билдирди.

27 апрелда бош архитектор Бактибек Абдиев Бишкекда ер устидаги метро пайдо бўлиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, унинг қурилиши шаҳарнинг бош планига ёзилган ва 2025 йилга қадар бошланади.

“Биз ер ости метросини режалаштирмадик. Бизда ер устидаги метронинг бир неча лойиҳаси бор”, — деди Абдиев.

Бош архитекторнинг ўрин босари Аскат Тулўбердиев режаларнинг бирига кўра, ер устидаги метро жанубий кичик районларидан бошланиб, Бишкекнинг шимолий қисмига қараб йўналишини қўшимча қилди.

“Шаҳарни ривожлантиришнинг 2025 йилгачайинки бош планида монорелсли йўлнинг қурилиши режалаштирилган” , — деди у.

Архитекторларнинг айтишларича, метро йўли Ибраимов кўчаси орқали ўтади.

Бишкекнинг бош плани муаллифларидан бири Сергей Дресвянников “Енот” матбуотига 2014 йили берган интервьюсида ер усти метросини қуришга 500 млн. доллардан ошиқ маблағ сарфланиши мумкинлигини билдирган.

Унинг айтишича, қурилиш ишлари 2018 йили бошланиши керак. Бироқ у метро учун шаҳарда маблағ йўқ эканини бўйнига олди.

“Энг қийини — бу ишни бошлаб олиш. Шу билан бирга катта миқдордаги маблағ масаласи — Бишкек учун бу жуда қийин бўлади” , — деди Дресвянников.

Ер устидаги метрони қуриш 2007 йили қабул қилинган Бишкекнинг бош планига киргизилган. Бироқ шундан бери метронинг қурилиш жараёни режадан ташқарига чиқмаган.

Муаллиф: Даниил Ляпичов