ҚСДП лидери Турсунбеков парламент спикерлигига сайланди

690

Социал-демократлар фракциясининг лидери Чинибай Турсунбеков парламент спикерлигига танланди. Унинг номзоди учун 88 киши овоз берди. Спикерликка “Өнүгүү-Прогресс”  фракциясидан номзоди қўйилган яна бир талабгор Исхак Масалиев эса 26 овоз олди. 

ҚСДП фракциясидан номзод Турсунбеков депутатлар берган овоз ҳисобига парламент спикери этиб тайинланди.

Унинг номзоди учун 88 киши, “Өнүгүү-Прогресс” фракциясининг номзоди Исхак Масалиевга 26 овоз берди. Уч депутат эса номзодларнинг иккисига ҳам қарши овоз берган.

Муаллиф: Адилет Макенов