Қирғизистонда тасвирга олинган лавҳа “Вебби” томошабинлар мукофотига сазовор бўлди

784

Қирғизистонлик ўсмир-ногирон тўғрисидаги филми “Вебби” халқаро мукофотида томошабинлар совринини олди. Сюжет “Воқелик” категориясида ғолиблардан бири бўлди ва 2 млн 300 мингдан ортиқ овоз олди.

Энг яхши онлайн-лойиҳаларга берилувчи, халқаро “Вебби” мукофотининг интернет-овоз бериш натижалари 26 апрель куни маълум бўлди.

Унинг натижалари бўйича, ўсмир-ногирон тўғрисидаги қирғиз фильми “Воқелик” категориясида томошабинлар совринини олди. Бу категорияда бир жинсли никоҳларни қонунийлаштиришга болаларнинг реакциясини кўрсатувчи сюжет ғолиб бўлди.

Ғалаба тўғрисида “Фейсбук” ижтимоий тармоғида овоз берганларга миннатдорчилик билдирган, фильм муаллифи ва “Азаттык” нашри мухбири Улан Эгизбев  ёзди.

“Менимча ҳеч бир овоз беришда бунчалик бирлик бўлмаган. Барчамизни ўқишни хоҳлаган ногирон-мактаб ўқувчисининг орзуси бирлаштирди. Бизнинг фильм учун 2 млн 300 мингдан ортиқ одам овоз берган. Бу Қирғизистон учун катта фахрдир”, — деб ёзди Эгизбаев.

Қирғизистондан борган сюжет “Воқелик” категориясида бутун дунёдан борган беш фильмнинг бири бўлди. Унда туғилганидан бошлаб мустақил ҳаракатлана олмайдиган ва келажакда шифокор бўлишни орзу қилган мактаб ўқувчиси Нургази тўғрисида сўз боради.

“Вебби” халқаро мукофоти 1996 йилдан буён рақамли санъат ва фан академияси томонидан ҳар йили ўтказилади. Интернет-соврин ўзининг муваффақияти билан фарқланган веб-сайт, онлайн-сервис ва видеороликларга берилади.

“Вебби”ни баъзан “интернет-оскар” ҳам деб аташади. Турли йиллар давомида бу мукофотга BBC, Youtube, Google ва  iTunes нинг эгалари бўлишган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева