“Өнүгүү-Прогресс” парламент спикерлигига Исхак Масалиевни номзод қатори кўрсатди

655

Парламентдаги  “Өнүгүү-Прогресс фракцияси парламент спикери вазифасига ўз номзоди — Исхак Масалиев номини илгари сурди. Жогорку Кенешдаги қолган фракцияларнинг кўпи  социал-демократларнинг лидери Чинибай Турсунбеков номзодини қўлашмоқда.

“Өнүгүү-Прогресс” фракцияси тарафидан таклиф қилинган  Исхак Масалиевнинг номзодини парламентнинг конституцион қонунлар комитети 27 апрелда ёқлади.

Шундай қилиб, бугун ўтувчи парламент спикерини иккин бор сайлашга икки номзод рўйхатга олинди.

Социал-демократларнинг лидери Чинибай Турсунбеков спикерликка  22-апрелда таклиф қилинган. ҚСДПнинг мазкур қарорини “Ата Мекен” ҳамда  “Республика — Ата-Журт” фракциялар қўллаб-қувватлаган.

Биринчи сайловда спикер вазифасига  “Өнүгүү-Прогресс” ва “Кыргызстан” фракцияларининг лидерлари номзод қатори иштирок этиб, иккиси тенг сондаги овозларга эга бўлишган. Шу боис, парламент иккинчи марта сайлов ўтказиш қарорини қабул қилган.

Жогорку Кенешнинг бунга қадар бўлган спикери Асилбек Жээнбеков акаси Сооронбай Жээнбековнинг премьер-министр бўлиб сайлангани боис 13 апрелда ўз ихтиёри билан хизмат вазифасидан кетган.

Муаллиф: Адилет Макенов