Текширув: Нега камчиликларга эга уйлар эксплуатацияга қабул қилинмоқда?

902

Қўшма қурилишда иштирок этиш — квартира олишнинг фойдали усулларидан бири — баъзи уй эгалари учун муаммога айланмоқда. Қурилган уйларнинг сифати улар камчиликлари бўла туриб қандай эксплуатацияга берилгани тўғрисида савол яратади.

Наталя Шевченко Бишкекнинг 7-кичик туманидаги уйда истиқомад қилади. У 2011-йилдан бери уй-жой мулкдорлари ҳамкорлигига (УЖМХ) етакчилик қилади — ўшандан буён у бир неча бор мазкур уйнинг қурилишида йўл қўйилган камчиликлар билан тўқнашган.

“2009-йилда уйнинг қурилиши бошланган, 2011-йилда бу уйни қабул қилиш акти имзоланган. Шу пайтдан бошлаб муаммоларимиз бошланган”, — дейди у.

Шевченко Kloop.kg мухбирларига беш йил давомида юзага келган уй деворларидаги ёриқларни кўрсатади.

Ёриқларнинг бири уйдан ўтган — гул қоғозларнинг остида нотекислик сезилади, у вертикал тарзда томдан полга қадар кетган.

“Обойлар остидаги бу ёриқ уч йил аввал пайдо бўлган. Уйнинг эгаси мени чақирган. Мана энди у каттайганидан каттамоқда”, — дейди у.

Шевченко машина тўхташ жойи тепасида жойлашган қуйи қават яшовчилари ҳис қилаётган газ ҳидидан шикоят қилади. Унинг фикрича, бу машиналардан чиқаётган газ тўпланаётгани ва юқори қаватларга кўтарилаётгани билан боғлиқ, - деб ҳисоблайди.

Kloop.kg мухбирлари бажарилган ишларни баҳолаб беришни сўраган, 35 йиллик тажрибага эга бўлган қурилиш соҳаси бўйича эксперт Вадим Хваннинг айтишича, бино пойдевори қоидаларга номувофиқ қуйилган.

“Пойдевор қайта ишлаш технологияларининг бузилиши билан қуйилгани кўриниб турибди. Бу ерда бино ташқарисидан қилинувчи гидроизоляция бузилган. Шу сабабли кўчадан оқиб тушаяпти”, — дейди у.

Сўнгра Шевченко журналистларга техник қаватларни кўрсатади — у ерда яшаш учун уй қурилган, у ҳозир бўш турибди.

“Уй томда, техник қаватда жойлашган.  Бу хонани сотиб олган уй эгаларини мен бу ерда лойиҳа бўйича ҳам лойиҳасиз ҳам ҳеч нарса қуриш мумкинмаслиги тўғрисида огоҳлантирганман”, — деди Шевченко.

УЖМХ  раиси бу уйнинг  инспексия билан келишилган ва маъқулланган лойиҳасини кўрсатди — ҳужжатда 2011-йилда экспертиза департаментининг масъул хоимининг имзоси ва муҳри бор.  Лойиҳага асосан, автомобил тўхтатиш жойида вентиляция системаси бўлиши керак, техник этажларда эса уйлар бўлмаслиги лозим.

Архитектор: “Лойиҳани учинчи шахслар имзолаган”

Уй-жой ҳуқуқлари билан шуғулланувчи “Наше право” жамоатчилик фонди маълумоти бўйича,  уй қурилишидаги қоида бузарликлар — кўп учровчи ҳолдир.

Фонд юристи Болот Омуралиевнинг айтишича,  лойиҳадан четланган тарзда текширувчи комиссия эксплуатацияга қабул қилиш актини имзоламаслиги керак эди.

“Бу ҳолатта комиссия аъзоларининг амалдаги қонунни бузганликлари яққол кўриниб турибди”, — деди Омуралиев.

Юристнинг сўзларига кўра, қурувчи техник этажни уй-жой сифатида сотмаслиги керак эди — бу ҳонага кириш ҳуқуқига яшовчилар ҳам эга бўлиши керак эди.

Шаҳар қурилиши ва архитектура тўғрисидаги қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, қурилиш объектрлари устидан архитектор томонидан авторлик назорати бўлиши керак.

Бу уй масаласида, ҳужжатлар бўйича “Аката” устахонасидан Павел Стрелченко  архитектор бўлган.  Бироқ у Kloop.kgга берган суҳбатида бу уйнинг қурилиш лойиҳаси тўғрисида иш тугаганидан сўнг билганини айтди.

“Лойиҳалар ва қурилиш жараёнларида мен иштирок этмаганман. Лойиҳани учинчи шахслар имзолаган. Буни ким қилгани менга аён эмас.  Бу уйнинг лойиҳасини тузган, ўша фирма — лойихаловчи — менга маълум эмас”, — деди у.

Уй томида болалар майдончаси

Қурилишдаги камчиликларга бошқа мисол — “Гранд хауз” дастурчиси томонидан 2014-йилда эксплуатацияга берилган,  Логвиненко 32 бўйича 12-қаватли уй. Уй яшовчилари Лидия Иванова ва Наталя Филенко  Kloop.kg  мухбири билан бирга уйни кўздан кечиришди.

Экскурсия томдан бошланди — томнинг ёғоч устунларида ёриқлар кўринади,  томнинг ўзида катта ёриқлар кўриниб туради, ундан оқим тушиб уй ичига киради.

Яшовчилар  иккинчи қават баландлигидаги қурилишлардан бирининг томида жойлашган болалар майдончаси қурилиши сифатидан норози. Майдончага олиб борувчи  катта зинапоялар — уй яшовчиларининг норозилигига яна бир сабаб.

“Бу бизнинг экстрим -зинапоямиз.  Бир ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун “хавфсиз”, болалар майдончасига кириш йўли”, — дейди кинояли тарзда Филименко.

Айни пайтда, лойиҳага мувофиқ, томдан сув қувир орқали болалар майдончасига тушиши керак.

“Бу сув қувири – кўринг, у ерда қандай ёриқ борлигини. Бола тушиб кетади. Аслида панжара ёки том бўлиши керак эди”, — дейди уй яшовчиси.

Қишда уй томидан болалар майдончаси устида осилиб турувчи  музлар пайдо бўлади — бу ҳам яшовчилар норозилигини келтириб чиқармоқда.

“Том нотўғри қилингани сабабли бу ерда музлар пайдо бўляпти. Бу ерда болаларимиз ўйнайди, музлар эса — бу ўлим”, — дейди Филименко.

Иситиш тизими билан боғлиқ муаммо

Аввалига бу уй тўққиз қаватли қилиб қуриш лойиҳаланган, бироқ қурилиш чоғида қаватлар сонини ўн иккигача етказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бу уйнинг битишида икки бошқа қурилиш компаниялари иштирок этган, бу эса уйнинг ўзида акс этган — бешинчи ва олтинчи қават орасидаги зинапояда юқори қисмининг деворлари нозикроқ, бўртиқлар кўринади.

Уйнинг эксплуатацияга берилганидан икки йилдан ошиқроқ вақт ўтди, бироқ яшовчилар сўзларига кўра, иситиш мавсумида уйлар ҳар доим совуқ. Уларнинг фикрича, бунга сабаб— бинонинг иссиқлик марказига нотўғри уланганидадир.

Уй ертўласидаги иссиқлик маркази термометри  зарур бўлган камида 70ни ўрнига 62 градус иссиқни кўрсатади.

Image-22

Бино қурилиши пудратчиси Василий Харковскийнинг айтишича,  уйни аввалига Логвиненко ва Фрунзе кўчалари кесилишидаги иссиқлик марказига улаш режаланган бироқ,  маҳаллий марказга уланган.

“Иссиқлик аввалига Фрунзе кўчасидан режаланган. У 7 миллион турар эди – биз Image5_1-200x130
ҳисоблаганмиз  […] Биз [улар қандай қилиб иссиқлик марказига улашганини] биламиз. Биз улар бу объектни эксплутацияга қандай қилиб берганини умуман билмаймиз”, — деди у.

 

“Барчасини назорат қилиб бўлмайди”

Бу уй архитектори Владимир Кадола,  уйнинг исссиқлик марказига уланиши нега лойиҳа бўйича қилинмаганини билмаслигини айтди.  У, бу масалани пудратчининг ўзи унинг иштирокисиз хал қилганини қўшимча қилди.

“Бу ҳақда мен билмас эдим,  буни биз билан келишмаган ҳолда пудратчининг ўзи ҳал қилган. Биз барчасини назорат қиллолмаймиз”, — дейди у.

Логвиненко 32 кўчасида жойлашган  уйлар юзасидан - “Ата Строй” ва “Гранд Хауз” компаниялари пудратчилари  билан  интервью тўғрисидаги илтимос билан қилинган қўнғироқлар уч ҳафта давом этди.  Бироқ аввалдан келишилганига қарамай, ваъдалашилган учрашув бўлмади.

Давлат назорат идоралари кутувчи позициясини эгаллашди.  Логвиненко 32 манзили бўйича объект эксплуатациясини қабул қилган Давлат Экотехиспекцияси инспектори Шараф Ачилдиев, берилиш даврида уй лойиҳа талабларига жавоб берганини айтди.

“Ишчи комиссиясининг қарори бор. Агар ҳозир бузилишлар бўлса – бу одамларнинг яшаши чоғида бўлган. 7- кичик  район бўйича биз иштирок этмаганмиз, давлат қурилишни қабул қилган”, — дейди у.

“Наше право” фондининг раҳбари Калича Умуралиеванинг айтишича, бу уй бизилиши тўғрисидаги ягона шикоят эмаслигини айтади.

“Уй эгалари ҳозир фондимизга оммавий тарзда ёрдам сўраб мурожаат қилаяпти. Ким айбдор — бюртмачими, пудратчими, лойиҳа муаллифларими ва ёки экотехинспекторларми – уйни қабул қилувчилар айбдор.  Яшовчилар ҳозир қонунчиликка асосан ўзларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиши керак”, — дейди у.

7-кичик район ва Логвиненко кўчасидаги уйларнинг яшовчилари ҳозирда давлат идораларига ариза беришган ҳамда натижада Давлат техинспекция ички терговни бошлаган.

Муаллиф: Булат Сатаркулов