Қирғизистон туризмни ривожлантириш истиқболига эга мамлакатлар рейтингини эгаллади

881

Британиянинг The Telegraph нашри Бутун дунё сайёҳлик ташкилоти ҳисоботи ва башоратлари асосида яқин йилларда туристик “портлаш” кутилаётган давлатлар рейтингини тузди. Қирғизистон рўйҳатда Хиндистон ва Малайзияни ортда қолдириб етакчилик қилди.

The Telegraph нашри келгуси йилларда туристик “портлаш” ва одам сонига ЯИМнинг ошиши кутилаётган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рўйҳатга сўнгги йилларда сайёҳлар сони кўпаяётган дунёнинг 10 давлати кирган.

Рейтинг БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва туризм ҳамда саёҳат бўйича Бутун дунё  иттифоқи ҳисоботи ҳамда таҳминлари асосида тузилган.

Қирғизистон рўйҳатда Хиндистон ва Малайзияни ортда қолдириб рўйҳатда биринчиликни эгаллади. The Telegraph маълумотига асосан, туристлар оқими сабабли мамлакат ўз ЯИМни 8,2 фоизга кўтариши мумкин бўлади.

Материалда, Қирғизистон  яйлов-туризм, ёз ойларида кўчманчилар оиласи билан тоққа кетиши билан машҳурлиги айтилади.

Рейтинг муаллифи ва нашриёт муҳаррири Оливер Смит, отда юришни ёқтирувчилар Қирғизистонга келганига анча бўлганини таъкидлайди. Негаки  саёҳатнинг шундай тури билан жойлар ва табиатни кўриш мумкин.

Рўйҳатда Марказий Осиёдан Қирғизистондан ташқари, 2015-йилда сайёҳлар оқими кўпайган давлатлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган Тожикистон бор.

Қирғизистон халқаро рейтингларда биринчи марта тилга олинмаяпти. Аввалроқ Американинг Business Insider янгиликлар портали Қирғизистонни 2016 йилда бориш керак бўлган, туристик йўналишда ривожланаётган 12 давлат рўйҳатига қўшган.

Портал журналисти Аниса Шах давлатни “янгилик” дея атаган ва табиятга ташриф буюришни маслаҳат берган.

Forbes  журналининг Россия нашриёти 2015 йилда “Қоракўл” қирғиз тоғчанғи базасига визасиз бориш мумкин бўлган энг яҳши база номини бериб, ўз рейтингига киритган.

Муаллиф: Айжамал Мураталииева