Социал-демократлар фракциясининг лидери Чинибай Турсунбеков парламент спикерлигига танланди. Унинг номзоди учун 88 киши овоз берди. Спикерликка “Өнүгүү-Прогресс” фракциясидан номзоди қўйилган яна бир талабгор Исхак Масалиев эса 26 овоз олди.
ҚСДП фракциясидан номзод Турсунбеков депутатлар берган овоз ҳисобига парламент спикери этиб тайинланди.
Унинг номзоди учун 88 киши, “Өнүгүү-Прогресс” фракциясининг номзоди Исхак Масалиевга 26 овоз берди. Уч депутат эса номзодларнинг иккисига ҳам қарши овоз берган.
Муаллиф: Адилет Макенов