Миграция хизмати қирғизистонликларни Қримда ишга жойлаштиришни режалаштирмаган эди

801

Миграция бўйича Давлат хизмати 21-апрел куни, 500 қирғизистонлик Қримда иш топиши мумкинлигини маълум қилганди. Бироқ Украина элчиҳонаси томонидан норозилик билдирилгач, Қирғизистон ва Қрим ўртасида қирғиз фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида келишим бўлганини инкор қилишни бошлади.

26-апрель куни Миграция бўйича давлат хизмати (МДҲ), Қрим ҳусусий компанияси билан қирғиз фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида келишим имзоламаганини маълум қилди.

“Хизматнинг ахборот-консултация маркази бундай мурожаатга ҳеч қандай жавоб бермаган, ва бугунги кунгача хамкорлик тўғрисида қандайдир келишимлар имзоланмаган”, — дейилади маълумотда.

Бундай баёнотни хизмат МДҲ харакатларини “нодўстона ҳаракат” сифатида баҳолаган Украина элчихонаси томонидан билдирилган норозиликдан сўнг берди.

“ҚР ҳукумати қошидаги Давлат миграция хизматининг Украинанинг вақтинча акупация қилинган ҳудуди – Қрим автоном республикасида - Қирғизистон фуқароларини ишга ўрнаштириш мумкинлиги тўғрисидаги ҳаракатини Украина ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ишон муносабатлари ва ҳамкорликка қарши келувчи нодўстона ҳаракат сифатида биламиз”, — деб маълум қилган элчихона.

Украина дипломатларининг салбий реакциясига, миграция бўйича давлат хизматининг 500 қирғизистонлик Ялтада иш топиши мумкинлиги тўғрисидаги эълони сабаб бўлди.

“Олиб борилган музокаралар давомида тўрт юлдузли “Ялта-Интурист” отелига: фаррош, ошхона ишчиси, ҳудуд тозаловчиси, официант, жамоатчилик ҳудудларини тозаловчи позициялари бўйича 500 персонал ходимларини танлаш бўйича келишимга эришилди”, — дейилганди миграция хизмати маълумотида.

Украина дипломатлари қирғиз ТИМга норозилик нотаси юборди ва қирғизистонликлар Россия ҳудудидан киргани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.