Парламент комитети Турсунбековнинг спикер хизматига номзодини қўллади

736

Парлментнинг конституцион қонунлар бўйича комитетининг аъзолари Чинибай Турсунбековнинг спикер хизматига номзодлигини қўллашди. Парламент аввалги номзодларнинг иккиси баробар сондаги овозга эга бўлганлиги сабаб спикерни сайлай олмаганди.

Чинибай Турсунбековнинг спикерлик хизматига номзодини парламентнинг конституцион қонунлар бўйича комитетининг аъзолари 26 апрелда қўллаб-қувватлашди.

Чинибай Турсунбеков ҚСДП фракциясининг лидери бўлиб ҳисобланади, унинг аъзолари 22 апрелда лидерини спикерликка кўрсатиш қарорини бир овоздан қўллашган.

Янги спикер навбатдаги ялпи йиғинда сайланади, унда номзод овозларнинг ярмидан кўпига эга бўлиши керак.

Турсунбековнинг номзодини “Республика — Ата-Журт”, “Ата-Мекен” ҳамда “Кыргызстан” фракциялар  қўллашларини билдиришган.

Бунга қадар парламент спикерлигига “Өнүгүү-Прогресс” ва “Кыргызстан” фракцияларининг лидерлари ўз номзодларини қўйган.  Уларнинг иккис тенг сондаги овозга эга бўлиб қолишган. Шу сабабли янги номзодларнинг иштирокида янги сайлов ўтказиш қарори қабул қилинган.

Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Асилбек Жээнбеков акаси Сооронбай Жээнбеков премьер-министр бўлиб тайинланганидан кейин 13 апрелда хизматидан кетган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева