Олий суд Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқишга тайёр

821

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг қарори — бу умрбод озодликдан ажратилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга қарши қўзғалган жиноий ишни На бир карра қараб чиқишга асос бўлади, жедб билдиришди Олий суддан.

25 апрелда Олий суд Қирғизистон Конституциясининг  41-банди умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқиш имкониятини беришини билдирди.

Ишни қайтадан кўрилиши учун қўмитанинг қарори билан биргаликда Асқаровнинг ўзини ҳам аризаси бўлиши керак.

“Жазо-процессуал қонунига кўра, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг мазкур қарори янги юзага келган  жиҳатлар бўйича, Олий суднинг мазкур ишни қайтадан кўриб чиқишни бошлашига асос бўлиб ҳисобланади”, — деб билдирди Олий суд раисаси Айнаш Токбаевага таяниб.

Ҳуқуқ ҳимоячи  Толекан Исмаилова Kloop.kgга Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш тўғрисида ариза ёзишини билдирди. Бироқ айтишича, Асқаровнинг “ҳимоялана олиши” учун ҳукумат аввал судланган ҳуқуқ ҳимоячини бўшатиши керак.

“Ишни қайтадан кўриб чиқиш учун қийноқлар қурбони қатори Асқаровни тез орада бўшатиш керак. Улар (суд) ҳуқуқ ҳимоячига нисбатан жиноят қилинганини тан олиб, унга тиббий ва руҳий ёрдам бериши керак” , — деди Исмаилова

Олий суд ишорат қилган Конституциянинг 42-моддасида шундай ёзилган:

“Ҳар бир инсон бузилган ҳуқуқлари билан эркинлигини ҳимоя қилиш учун ҳалқаро келишувларга мувофиқ инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур ташкилотлар тарафидан шаҳснинг ҳуқуқлари ҳамда эркинлиги бузилган деб топилса, у ҳолда Қирғиз Республикаси уларни тиклаш ёки зарар ўрнини қоплаш бўйича тадбир кўради”.

Бунга қадар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси қирғиз ҳукуматини ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжан Асқаровни бўшатиб, уни айбсиз деб топишини талаб қилган. Қўмита ўз сайти орқали Асқаров “ноқонуний судланганини” ҳамда “қийноқлар билан бешавқат муомалаларга дуч келганлигини” билдирган.

Асқаров 2010 йилнинг июнида Қирғизистоннинг жанубида ўрин олган миллатлар аро тўқнашувлар вақтида милиционерни ўлдиришда иштирок этган ва “оммавий тартибсизликларни уюштирган” деган айблар билан умрбод эркидан ажратилган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг оқловчилари Асқаровнинг айбсиз эканини — жиноят содир бўлган вақтда у бошқа ерда бўлганини билдириб келишади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева