Депутат мактабларда инглиз тилини ўқитишни кучайтиришни таклиф қилди

828

Депутат Талант Мамитов ҳукуматга қирғиз, рус ва инглиз тилларини ривожлантириш билан шуғулланишни таклиф қилди. У ёшларнинг рақобатдошликка чидамлилигини ошириш ва “ҳалқаро жамоатчилик билан алоқани қулайлаштириш” учун мазкур дарсларнинг мактаблардаги соатларини кўпайтириш керак деб ҳисоблайди. 

“Уч тилни ривожлантириш ҳақидаги” ҳукуматнинг қарорининг лойиҳаси жамоатчилик тингловига 22 апрелда олиб чиқилди. Уни “Республика — Ата-Журт” фракциясининг депутати Талант Мамитов кўтариб, ҳукуматга қирғиз, рус ва инглиз тилларини чуқур ўргатиш билан шуғулланишни таклиф қилди.

Депутат Kloop.kg билан қурган суҳбатида уч тилни ривожлантириш ёшларни ҳалқаро миқёсдаги рақобатга чидамлилигини ошириш учун кераклигини айтди.

“Давлат тили билан бир қаторда расмий ҳамда ҳорижий тилларни ўзлаштиришни ривожлантириш керак. Бизнинг кўплаган юртдошларимиз чет ўлкаларга боришмоқда ва улар учун тил билиш рақобатда имтиёз бўлиши мумкин”, — деди Мамитов.

Унинг фикрича, тил ўрганишни ривожлантириш учун мактаблардаги соатлар сонини кўпайтириш керак. Қонун лойиҳасига кўра, чет тиллари бўйича соатларнинг сони қирғиз ва рус тиллари бўйича дарсларнинг соатлари билан тенглашиши керак.

Маориф минстрлигидан ташаббусга ижобий муносабатда эканликларини билдиришиб, бироқ қўшимча соатларни киргизиш учун идорада маблағйўқ эканини қўшимча қилишди.

“Биргина соат қўшиш учун республика бюджетидан пул талаб қилинади. Ҳозирча бунга маблағ йўқ”,  — деб билдиришди министрликнинг матбуот хизматидан.

Депутат қўшимча соатларни киргизиш, шунингдек тилларни ўқитишни кучайтиришга керакли ўқув материаллари учун ҳукумат топиши керак бўлган маблағнинг зарурлигини рад қилмайди.

“Биз ҳукуматга йўл картасини ишлаб чиқиб, ўқув материаллари ва ўқитувчиларнинг маошларини тўлаб бериш учун маблағ топишни топширдик”, — деди Мамитов.

Депутат уч тилни ривожлантириш учун мактабларда қўшимча дарсларни киргизибгина қолмасдан, медиа воситасида ҳам махсус дастурларни тузиш кераклигини қўшимча қилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сүрөт: isma.kg