Ҳуқуқ ҳимоячилари ташқи ишлар министри истеъфосини талаб қилди

697

Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари инсон ҳуқуқлари бўйича АҚШ Давлат департаменти баёнотига нисбатан ТИМнинг жавобини “уятли” ва “нопрофессионал”, деб аташди. Улар идорани ўз вазифаларини бажара олмаганликда айблашди ва идора раҳбари Эрлан Абдилдаев истеъфосини талаб қилишди.

Юрист Нурбек Тўқтақунов  ўзининг “Фейсбукдаги” саҳифасида 25-апрел куни Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев истеъфосини талаб қилган мурожатини эълон қилди.

Унга кўра, фуқаровий ташкилотлар АҚШ давлат департаментининг  Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича баёнотини қирғиз ТИМги томонидан “сиёсий шантаж”,  деган “уятли баёнотидан ҳайратда қолишган”.

Юрист Ташқи ишлар министрини инсон ҳуқуқларини менсимасликда айблади ва унинг сўзларини “нопрофессионаллик”, дея атади.

“Баёнот дипломатик идорага ҳос бўлмаган усулда тузилган.  Асос сифатида келтирилган сўзлар; “душман образининг” тузилиши;  ҳали суд қарори бўлмаган, қайсидир иститутларни тўғридан – тўғри жиноий фаолиятларни олиб борганликда айблаган...”, — деб ёзади Тўқтақунов.

У Ташқи ишлар вазирлигини “ожиз”, деб атади ва идора Хитойда қирғизистонлик қизнинг ўлим жазоси ман этилишига эриша олмаганини қўшимча қилди.

“Эрлан Абдилдаев етакчилигидаги Ташқи ишлар министрлиги ўзининг  тўғридан-тўғри вазифаларини бажара олмаслигини намойиш қилмоқда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қийматини тушунмаяпти, қийноқ муаммоларини мураккаблаштирмоқда ва Қирғизистон Республикасининг суверен манфаатларига хиёнат қилаяпти”, — деб ёзилади аризада.

Мурожаатни “Прецедент” хамкорлик гуруҳи фаоллари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бошқа фонд ҳамад бирлашмалар имзолаган.

ТИМнинг расмий вакилини изоҳ учун топиш имконсиз бўлди.

Аввалроқ Қирғизистон ТИМ  АҚШ Давлат департаменти баёнотини – бу “мавжуд  сиёсий давлат системасига  босим кўрсатиш ҳаракати”, дея баҳолаганди. Идора ўз баёнотида, Давлат департаментини  Қирғизистоннинг аввалги ҳукумати “жуда яҳши қониқтирар эди”, дея таъкидлаган.

ТИМнинг фикрича, баёнот “Қирғизистон элининг урф –одатига ёт кўринишлар билан кўз қарашни тиқиштириб келган “маълум бир фуқаролар” ҳамда ташкилотлар томонидан берилган маълумотларга таяниб ёзилган.

Давлат департаменти баёноти

Ташқи ишлар министрлиги вазифасини бажарувчи, АҚШ Давлат департаменти 13-апрел куни ўзининг сайтида, 2015-йилда дунё бўйича инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган, навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисобот Давлат департаментининг бу мамлакатлардаги эксперт ва кузатувчиларининг  таҳлил ҳамда баҳоларига асосланади. Шу жумладан Қирғизистондаги вазиятга ҳам баҳо берилади.

Ҳужжатда асосан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан махбусларга нисбатан қийноқ, сексуал ва этник озчиликларга босим, журналистларни таъқиб қилиш, дин эркинлиги, одам савдоси ва халқаро нодавлат ташкилотлари (НТ)га нисбатан таъқиблар кўплиги тилга олинади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева