Қозоғистоннинг Атрау шаҳри майдонига Ер кодексидаги ўзгартиришларга норози 700 одам йиғилди. Намойишчилар ернинг хорижликларга сотилишига қарши бўлишди.
Қозоғистоннинг Атрау шаҳрида бўлиб ўтган митинг 24-апрел куни ўтди. Қозоқ ОАВнинг маълум қилишича, марказий майдонда таҳминан 700 одам йиғилган.
Йиғилганлар, уларнинг фикрича хорижликларга ер сотиб олиш имконини берувчи, Қозоғистон Ер Кодексига ўзгартиришлар киритилишига қарши бўлган. Улар ҳукуматдан ер сотилиши ва ижарага берилишини таъқиқлашни талаб қилишди.
“Ак-Жайык” маҳаллий газетасининг маълум қилишича, воқеа жойига шаҳар ва вилоят ҳокими келган ҳамда йиғилганларга “Янги Ер кодексида Қозоғистон суверенитига таҳдидли ҳеч нарса йўқ”лигини тушунтиришга ҳаракат қилган.
“Келинглар тинчлик сақлаймиз ва вазиятни қийинлаштирмаймиз. Ўзингларнинг тахминингларни қоғозга тушуринглар”, — деб келтиради Атрау вилояти ҳокими Нурлан Ногаев сўзларини “ТенгриНьюз”.
Фаоллар ҳокимият вакиллари уларнинг талабини ҳукумат ва парламентга етказишини талаб қилди ва шундан сўнг майдонни тарк этишди.
“Бугун бу майдонда биз мингтамиз, агар ерни ижарага беришса ва сотишса миллон бўламиз”, — деб келтиради фаоллардан бирининг сўзларини “Ак-Жайык” газетаси.
“ТенгриНьюз” маълумотига асосан, Қозоғистон ҳудудидаги қишлоқ хўжаликга қарашли ерларни 2016-йил июлидан аукционда олиш мумкин.
Қозоғистон миллий иқтисод министрининг биринчи ўринбосари Кайрбек Ускенбаевнинг маълум қилишича, қишлоқ хўжалигига қарашли ерлар ҳориж фуқароларига шахсий мулк сифатида берилмайди.
Бироқ Ер кодексидаги ўзгаришлар ерни ҳориж фуқаролари эгаллаб олиши мумкинлиги тўғрисида жамоатчиликда баҳслар ва қўрқув пайдо қилди.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Видео ва фото: Азаттык