Eurasianet: Атамбаев конституциянинг ўзгартирилишига эришмоқчими?

746

Қирғизистонда келаси йил ўтказилиши керак бўлган президент сайловлари доирасида мамлакатнинг аралаш парламентлик-президентлик сиёсий тизимига ўзгартириш киритилиши мумкинлиги борасида сўзлар бормоқда.

Мақоланинг асли EurasiaNet сайтида эълон қилинган.

Бир марталик президентлик муддати билан чекланган давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев вақти-вақти билан президентлик ваколатларини чеклаш мақсадида конституцияга ўзгартириш киритиш чақируви билан чиқиш қилган. Унинг бу каби ҳаракатлари Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидаги авторитар тенденцияларга қарши келмоқда.  Атамбаевнинг ҳудудуддаги ҳамкасбларининг кўпчилиги, агар ҳаммаси бўлмаса, ўз ҳукуматини мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини чеклаш мақсадида сиёсий жараёнларни ўзларига мослаштириб олган.

Бироқ, бу йилда 60 ёшга тўлувчи Атамбаев, бундай эмаслигини айтиб келади. У бир неча марта 2017-йил, ўзининг президентлик муддати тугагач премьер-министр бўлишга ёки қанақадир юқори сиёсий лавозимни эгаллашга ҳаракат қилмаслигини маълум қилган.

Хатто рақиблари ҳам башорат қилиш қийин деб ҳисобловчи бу россияпараст одамнинг яқиндаги оммавий чиқишлари конституцияга ўзгартириш киритилиши мумкинлигини кўрсатади. Ҳусусан, март ойида Бишкекда совет иттифоқи усулида  ўтказилган шанбаликда, Атамбаев бу масалада фалсафий нутқ сўзлади.

“Кўпчилик Атамбаев Конституцияни ўзига мослаштирмоқчи бўляпти, дея гапиришни бошлади. Гоҳида менда уни умуман дегмаслик хохши пайдо бўлаяпти”, –  дея маълум қилган 12-март куни у. – Бироқ кейинроқ, Ҳудо кўрсатмасин Контстицияга ўрнатилган “миналар” портласа, одамлар мен буни билганим ва ҳеч нарса қилмаганимни айтишади”.

Амалдаги қонунчилик бўйича – 2020-йилгача – аралаш, мамлакатнинг парламент ва президентлик системасига асосланган - Конституцияга   ўзгартириш киритиш таъқиқланади. Лекин аввал бу каби тўсиқлар элитага ўзининг тузатишларини киритишга унчалик ҳам ҳалал бермаган.

Амалдаги Конституция – атиги бер неча ойда – 2010- йилда президент Қурмонбек Бакиев ҳукуматининг куч билан ағдарилганидан сўнг - шошилинч тайёрланган ва қабул қилинган. Амалдаги асосий қонунда эътирозлардан бири, президент ва премьер-министр ўртасида ҳокимиятни бўлиштириш аниқ бўлмаганидир ҳамда бу танқидчилар сўзларига кўра, сиёсий можароларга олиб келиши мумкин.

Бироқ, конституциянинг бу аспекти Атамбаев учун сезиларли даражада қийинчилик туғдирмади. У  2011-йилдан буён ўта қийинчиликсиз тўрт премьерни тайинлади. Охиргиси Темир Сариев, порахўрлик айбловлари натижасида ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этди.

Шунга қарамай, президент шанбалик чоғида, конституциянинг бу аспекти келажакда бўлиши мумкин бўлган муаммоларга сабаб бўлишини очиқ айтди.

Кўпчилик янги, ёш кадрларнинг пайдо бўлиши  – бу айнан Қирғизистон ҳукуматига керак нарсадир, деб ҳисоблайди.

Атамбаев ҳокимиятни суистеъмол қилишдан қочган ва Бакиев ҳукуматидан фарқланган. Бироқ муҳим сиёсий ислоҳотлар билан ҳам шуғулланмади.

Халқаро кризис гуруҳи томонидан, апрел инқилоби йиллиги чоғида эълон қилинган баёнотда, Қирғизистон “Марказий Осиёдаги ягона парламент демократияси”, деб аталган. Бироқ ҳужжатда, шунингдек, “система сайлов ва давлат тўнтарилишларига қарамай ўзгаришларсиз бўлмади”, дея таъкидланади.

“Кўплаб оддий одамлар камбағалликда яшаши ва одил судловга эриша олмаётган пайтда, алоқаларга эгалар жазодан қутилиб кетишдан фойдаланмоқда”,– дейилади баёнотда.

Атамбаевнинг энг фаол танқидчилари, давлат раҳбарининг, президент ҳукуматини кучсизлантириш ва шу ўринда премьер-министр ҳамда парламент позициясини кучайтиришга чақирувини, унинг бу каби системани сақлаб қолиш истаги ёки камида Атамбаевнинг душмани бўлиши мумкин бўлган янги президент келишидан сўнг ўз хавфсизлигини таъминлаш харакати дея ҳисоблашади.

“Мен, у давлатни бошқариб бўлмайдиган қилмоқчи, деб ўйлайман”, – дея маълум қилди Бакиев тахтдан туширлаганидан сўнг  ўтиш даврида мамлакатни бошқарган Роза Ўтунбаева чоғида  президент аппаратининг собиқ раҳбари Эдил Байсалов.

“Шундай бўлса у ипдан тортувчи лекин айни пайтта сояда қолувчи “серий кординал” бўлиш учун ўзининг Россиядаги алоқаларидан фойдаланиши мумкин”, – деди Байсалов.

Конституцион палатанинг собиқ судяси Клара Сўўрўнкулова билан бирга, бошқалар, ўзининг ўзгарувчанлиги билан машҳур Атамбаев ваъдаларини бузиши ва премьер-министр курсисига ўтириши мумкинлигини истисно қилишади.

“У, унга бу каби таклиф билан мурожат қилишганида Рим республикасининг барча институтларини ўз назоратига олган  Рим императори Август каби иш қилиши мумкин. У: “Партиям мени шундай қилишни сўрашига мен айбдорманми? “Одамлар мени шундай яхши кўришига мен айборманми?” дейиши мумкин, – дея таҳмин қилади октябрдаги парламент сайловларида овоз беришда иштирок этиш учун биометрик рўйҳатдан ўтишнинг мажбурийлиги тўғрисида қонунга қаршилик билдиргани учун ўз лавозимидан айрилган Сўўрўнкулова.

Кузатувчилар фикрича, Қирғизистоннинг ассосий иттифоқчиси – Россия розилигисиз конституцион ислоҳотларни ўтказиш имконсиз бўларди.

Шу нуқтаи назардан яна бир собиқ совет иттифоқи республикаси, Москванинг кучли таъсири остида бўлган ва давлатни бошқаришнинг парламент-президентлик  системасига ўтган Арманистоннинг ислоҳотлар ўтказилгач парламентаризмга ўтиши ажойиб кўринади.

Арманистонда янги системага ўтишга қаршилар, Атамбаевга нисбатан айтилаётган гумонларни – конституцион ўзгартиришлар яқинда ўз лавозимини бўшатиши керак бўлган амалдаги президент Серж Саргсян ролини кучайтиришга қаратилганини, айтишмоқда.

Қирғиз муҳолифатчиси ва парламентнинг собиқ депутати Равшан Жээнбеков, Арманистонда ўтказилган референдум унинг учун “топишмоқ” бўлганини тан олади. Унга кўра, Москва қўшни мамлакатларнинг авторитар етакчилари билан алоқа қилишни лозим кўради. Унинг таъкидича, Россия ҳамда қирғиз жамоатчилигини кучсизланган президентлик бошқарувчи уларнинг манфаатларига жавоб беришига ишонтириш керак.

Бироқ умуман олганда Жээнбеков таклиф қилинаётган ўзгаришларни қўллайди. “Сўнгги олти йил давомида биз президентлик моделига ва у билан боғлиқ авторитар тенденцияларга бўйин эгдик, – деди у EurasiaNet.orgга. – Балки,  Атамбаев шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва ўз мулкини таъминлаш учун системани ўзгартирмоқчи бўлаётгандир, лекин бу барибир ҳам фойдали қадам. Биз хақиқий парламентли демократияга эришишимиз керак”.