LIVE: Бишкек чеккасидаги илк "Голодные игры" ўйини

800

Айни вақтда Голодные игры экстрим-лойиҳасининг илк ўйини Бишкекнинг четида ўтмоқда.  Kloop.kg у ердан тасвирга олиб жонли тарзда кўрсатмоқда.

Ҳурматли ўқувчилар!  Трансляция узилишларга учраб туриши мумкин, чунки ўйинлар шаҳар четида ўтмоқда.

Биринчи ўйинга жами 30 нафарга яқин киши иштирок этмоқда — аввал ноизрлар ўйинчиларнинг алоқа воситаларини билан навигацияларини, қуроллари ва ғамлаган ози овқатларини олишади. Иштирокчилар “Голодные игры”нинг майдонига чиққандан кейин улар у ердан қурол-яроқларни, ўқ –дориларни ва озиқ-овқатларни бошқа қатнашувчилардан аввалроқ топиши керак бўлади.

Шундан сўнг ўйиндаги ҳаракатлар ўйинга номдош  фильмдаги каби шаклда ўтади  — иштиркочилар жангга отланишлари мумкин ёки бирор ерга яширинш имконига эгалар.

Ҳар бир иштирокчига уч жон берилади, бироқ қўшимчасига улар бонус топшириқларини бажаргандан кейингина эга бўла оладилар.

Ўйинчилар учун майдонда кўплаган тузоқлар қўйилган. Ундан ташқари ўйин майдонида қатнашувчиларни яширинган ерларидан чиқишга мажбур қилувчи қора либосдаги Бошқарувчилар билан бонус ҳамда совғаларни олиш имкони бўлган оқ либосдаги Ҳомийлар юришади.

Энг сўнгида омон қолган киши мукофот қатори 5000 сом олади..

Ўйинлар «BOOM Studio» ассоциациясининг қўллови билан  “Скорпион” пейнтбол-клуби тарафидан уюштирилган.

Муаллиф: Дастан Уметбай уулу

Таржима: Даврон Ҳотам