ҚСДП парламент спикерлигига  Турсунбековнинг номзодини кўрсатди

741

Парламентда энг кўп овозга эга прездентнинг ҚСДП фракцияси спикерликка ўз лидери Чинибай Турсунбековни кўрсатти. Унинг номзодини яна икки фракция қўллади.

ҚСДП фракцияси парламентнинг спикери хизматига  Чинибай Турсунбековни кўрсатди. Бу ҳақда Kloop.kgга социал-демократларнинг котибиятидан билдиришди.

Фракция лидерининг номзодини кўрсатиш қарори бир овоздан қўллов топган. Ҳозирча агар Турсунбеков спикер сайловида ғалабага эришса, унинг фракция лидери ўрнини ким эгаллаши номаълум.

“Ҳозирча бу масала кўтарилмади, яқин орада фракция йиғилиб, бу масалани кун тартибига қўяди” , — деб билдиришди ҚСДПнинг котибиятидан.

Бунгача  Чинибай Турсунбековнинг номзодини қўллашларини  “Республика — Ата-Журт” ва “Ата Мекен” фракциялари билдиришган.

Турсунбеков Алмазбек Атамбаев президентлик хизматига киришгандан бери фракция лидери бўлиб келган. Парламентнинг ҳозирги чақирилишида ҚСДПК 120 ўриннинг 38ига эга.

Парламент спикерини қайта сайлаш навбатдаги ялпи йиғинда бўлади.

Бу зарурат бунгача ўтган сайловда икки номзоднинг тенг — “Өнүгүү-Прогресс” фракциясининг лидери Бакит Тўрўбаев билан “Кыргызстан” фракциясининг лидери Канатбек Исаев — баробар овоз олганидан сўнг яралган.

Муаллиф: Адилет Макенов