БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича экспертлари Қирғизистон ҳукуматидан ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод қилиш ва уни айбсиз деб топишни талаб қилишди. 2010-йилда у “оммавий тартибсизликларни уюштириш” ва милиция ходимини ўлдиришда шерик бўлганлик”да айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) қўмитаси аъзолари, Қирғизистон Азимжон Асқаровни озод этиши зарурлигини, уни айбсиз деб тан олиши ҳамда зарар тўлаши кераклигини айтишди. Бу борадаги баёнотни қўмита 21-апрел куни ўз сайтида эълон қилди.
“[…] у ноқонуний тарзда қўлга олинган, ноинсоний шароитларда сақланган, қийноқлар ва қўпол муносабатларга учраган ҳамда суд жараёнида ўзини тегишли тарзда ўз ҳимоясини тайёрлаш имконидан махрум этилган”, — дея тушунтиради қўмита ўз қарорини.
Шунингдек БМТ экспертлари, Қирғизистон Асқаровнинг қийноқлар тўғрисидаги аризаларининг самарали терговнини “таъминламаган”, деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, 2013-йилда ўтказилган терговда тарафкашлик бўлган.
“[Ўша пайтда] 100 дан ортиқ ҳуқуқ тартибот органи ҳодимлари, судя, суд котиблари ва прокуротура ҳодимлари сўроқ қилинган, бироқ [Аскаров] адвокатлари, уни қамоқхонада кўриб келган ҳуқуқ фаоллари, ва унинг қариндошлари сўроқ қилинмаган”, — деб маълум қилади қўмита.
БМТ ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълум қилишича, Аскаров ҳимоячилари судда кўплаб тўсқинликларга учраган: айбланувчи ўз адвокати билан ёлғиз учрашолмаган. Бундан ташқари, ўлган милиционернинг қариндошлари бир неча марта Асқаров адвокатларига ҳужум қилган. Қўмита фикрича, бу “адвокатнинг ўзининг профессионал мажбуриятларини ҳимоя қилишига қарама-қарши бўлган умумий қўрқув хиссини пайдо қилиши”ини яратади.
Асқаровга қарши айблов
Азимжан Аскаров ― Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туман милицияси томонидан қийноқлар ҳолатини 15 йил мобайнида ёритиб келган “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган ― этник ўзбек.
2010-йилнинг 15-июнида махаллиқ хуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Ҳукумат уни “оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш”, “миллатлараро низони қўзғаш” ва участга милиция нозири Миқтибек Сулаймоновни “ўлдирганликда” айблаган.
Марзай Осиё ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўша даврдаги Қирғизистон президенти Роза Отунбаевага йўллаган мурожаатида, Асқаров қўлга олинишидан сал аввалроқ тартибсизлик қурбонлари тўғрисида маълумотлар йиққанини, ғалаён ва талончиликни ҳужжатлаштирганини, видео съемкалар қилганини маълум қилишган.
Асқаров вакиллари Kloop.kgга берган суҳбатида, ёзувлар ҳуқуқ ҳимоячиси уйини тинтиш чоғида милиция ҳодимлари томонидан олиниши мумкинлиги тўғрисидаги ўз тахминларини айтишди.
2010-йил сўнгида Асқаров Бозор-Қўрғон туман суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бир йил ўтгач, Қирғизистон Олий суди мазкур қарорни ўз кучида қолдирган.
Қирғизистон ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаров иши қайта кўриб чиқиш ва умрбод қамоқ жазоси ҳукмини бекор қилишни сўраб бир неча бор мурожаат қилишган.
2015-йил июни бошларида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош котиби Пан Ги Муннинг Қирғизистонга ташрифи чоғида “Бир Дуйно” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Асқаровни соғлиги ёмонлашгани муносабати билан ҳукумни бекор қилиш ва қўйиб юборишни талаб қилган янги мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда махбуснинг ўзи ҳам 2011-йилда гапирган эди.
Давлат департаменти мукофоти
АҚШ Давлат департаменти 2015-йилнинг 16-июлида Асқаровга “Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси” муокфотини берган. Бу Қирғизистон раҳбарияти томонидан салбий реакция келтириб чиқарди. Республика Ташқи ишлар министрлиги ўшанда Асқаровни жиноятчи деб атади ва АҚШ ҳаракатлари Қирғизистон билан икки томонлама муносабатларга “жиддий зарар келтираётганини” маълум қилган.
“Қирғиз томонининг қатий ишончи бўйича, Асқаровнинг тақдирланиши унинг фаолияти учун эмас, унинг этник келиб чиқиши ва 2010-йил июн воқеалари алоқадор бўлган жиноий иш бўйича махкум мақомига эгалигига одиддир”, ― дея маълум қилган ТИМ июлда.
Асқаровга Давлат департаментининг мукофотнинг берилиши оқибатида қирғиз томони ташаббуси билан Қирғизистон ва ПҚШ ўртасидаги асосий шартнома денонсацияланган.
Муаллиф: Дмитрий Мотинов
Таржима: Даврон Хотам