Қўшиқчи Принс вафот этди

753

Поп-қўшиқчи Принс 57 ёшида вафот этти. Унинг вафоти сабаблари ҳозирча аниқ эмас.

Америкалик мусиқачи Принс 57 ёшида вафот этди. Унинг жасади у ижод қилган ва яшаган Пейсли Парк мусиқа ёзиш студиясидан топилган. Қўшиқчи вафотини унинг агенти тасдиқлади.

Ўтган ҳафтада ичида Принс бўлган ҳусусий самолёт фавқулотда қўнишга мажбур бўлган. Кейинроқ уни шамоллаш симптоми билан касалхонага ётқизишган.  Унинг ўлими сабаблари очиқланмаяпти.

Принснинг HITNRUN Phase Two деб номланган охирги альбоми шу йилнинг апрелида чиққан. Қўшиқчи ўзининг сўнги концертини ўтган пайшанба куни ўтказган.

Принс 37 йил мобайнида қўшиқ ёзган машхур ва нуфузли мусиқачи бўлган. Унинг 1979 йилда чиқарилган Prince альбоми жуда қисқа вақт мобайнида машҳур бўлган. Принснинг 100 миллион альбоми сотилган.

Принснинг 7 мукофоти бўлган, “Грэмми” ва Pitchfork нашри версияси бўйича 1980-йилларнинг энг зўр қўшиғи ‘Purple Rain учун “Оскар” олган.

2004-йилда Rolling Stone мусиқий журнали Принсни барча даврнинг буюк қўшиқчилари юзтасидан бири деб атаган. Ўша йили уни рок-н-роллчи сифатида машхур бўлган.

Принс ўзининг бутун хаёти даврида раҳамли техникадан фойдаланишдан бош тортган ва  YouTube, iTunes, кейин стиминг хизматларига қарши чиққан. Айни патта, дунёдаги йирик Spotify, мусиқий стриминг хизматида Принснинг ягона қўшиғи  ‘Stare’ мавжуд.

Сурат манбаси: AP Photo/Chris O’Meara