Атамбаев  туфловчилар билан курашга 50 минг сом ажратди

758

Президент Алмазбек Атамбаев шаҳарда “Түкүрбө! Не плевать!” деб ёзилган ёзувларни ёпиштириб, кўчада туфловчилар билан курашиб келаётган бишкеклик фаол Куштар Мамиталиевни қўллади. Давлат раҳбари шахсий фондидан 50 минг сом пул ажратди.

Президент Алмазбек Атамбаев ўзининг фондидан туфловчилар билан кураш учун 50 минг сом пул ажратди. “Түкүрбө! Не плевать!” акциясини қўллаш тўғрисидаги буйруқни у 21-апрел куни имзолади.

Акция ташаббускори Куштар Мамиталиевнинг айтишича, давлат раҳбари Аппаратининг ўзи фаол билан боғланган ва ёрдам беришни таклиф қилган. Фаол аввал хеч кимга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган ва акцияни ўз чўнтагидан тўлаган.

“Мен президентга муаммога эътибор бергани миннатдорчилик билдираман ва унга ташаккур айтмоқчиман. Лекин бошқа томондан, бу муаммо 50 минг сомга хал қилинмайди, у хатто 100 минг сомга ҳам хал бўлмайди”, — деди Мамиталиев Kloop.kgга берган интервьюсида.

Мамиталиев  одамлар шаҳар кўчаларида туфлашни тўхтатишлари учун шаҳар кўчаларига” Түкүрбө! Не плевать!” ёзувларини ёпиштиришни апрел ойи бошларида бошлаган.

У президентдан олган пулларни қўшимча наклейкалар чоп этишга сарфламоқчи.

“Ҳар юз метрда беш-ўнтадан туфукларни кўрасан” Булар кўпайди лекин ҳеч ким уларга эътибор бермайди. Бу жирканч чиқиндилар беғамлик ва ўз мамлакатига бемехрликдир” — дейди фаол.

Мамиталиев сўзларига кўра, “Түкүрбө! Не плевать!” акцияси — бир марталикдир. У, туфурувчилар муаммоси билан давлат даражасида курашиш керак деб ҳисоблайди.

“Муаммонинг илдизини чуқурроқдан, хеч ким шуғулланмаган билим бериш ва тарбиялашдан излаш керак. Барчаси мактабдан бошланиши керак: шаҳарда ўзини тутиш тартиби бўйича очиқ дарслар ўтилиши лозим.  Бунга Маориф министрлиги, Соғлиқни сақлаш министрлиги қўшилиши керак, негаки барчаси бир-бири билан боғлиқ”,— деб қўшимча қилди Мамиталиев.

Куштар Мамиталиевга бошқа бишкеклик фаол ва валантерлар ҳам қўшилди. “Түкүрбө! Не плевать!” акцияси кутилмаганда “Фейсбук” ижтимоий тармоғида харакатга айланди. Ҳозир саҳифада тўрт мингдан ортиқ аъзоси бор.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржимон: Даврон Ҳотам