Президент Алмазбек Атамбаев “Қурол тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришларни имзолади.Энди травматик қуролга пачка патрон олган ҳамма биринчи отилган бир неча гилзасини бериши керак.
Расман қонун имзоланганидан 15 кун ўтиб кучга киради — 4 май куни. Парламент депутатлари уни 10 март куни тўртинчи ўқишда қабул қилишди.
“Қурол тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришларда кўрсатилишича, травматик қурол эгалари бир пачка патрон олганидан сўнг бир неча гилзаларини топшириши керак бўлади.
Қонунга Қирғизистон Ички ишлар министрлиги томонидан ташаббус кўрсатилган. Идора “травматик қуроллардан жиноий ниятларда фойдаланиш ҳоллари учрагани” сабабли парламентга мазкур таклифни киритган.
“Қурол экаси участка нозири билан таклиф қилинади ва ўқ гилзотекаси учун намуналар эгаси иштирокида олинади”, — деганди ўшанда Ички ишлар министри ўринбосари Курсан Асанов.
Жами бўлиб Асановнинг маълум қилишича, ИИМ қонундаги янги ўзгаришлар хақида харидорларни огоҳлантирувчи 31 қурол магазини билан келишим имзолаган.
Травматик қуролни ноқонуний олиш ва олиб юриш Қирғизистон Жиноий кодексининг 241-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади ва икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 10 минг сом жарима билан жазоланади.
Милиция саттистикаси бўйича жами бўлиб мамлакатта 1600 дона травматик қурол бор.
Муаллиф: Адилет Макенов
Таржимон: Даврон Ҳотам