Парламент спикер танлайди: Муҳимми ёки йўқ?

1559

Парламент ўзига спикер танламоқда. Аввалги спикер акаси ҳукумат раҳбари бўлгани сабаб ўз лавозимидан истеъфо берган. Kloop.kg таҳририяти оддий тил билан спикер ким экани, нега у зарурлиги ва у нима қила олиши мумкинлигини тушунтиради.

Нима бўлди?
Бугун, 20- апрел куни парламент (Жўғўрқу Кенеш) депутатлари ўзларига спикер (тўраға) танлашади. Бу зарурат аввалги спикер Асилбек Жээнбеков акаси Сўўрўнбай Жээнбеков премьер-министр этиб тайинланганидан сўнг ўз лавозимини бўшатишидан пайдо бўлди.

zheenbekov

Спикер ким?

Оддийроқ айтганда, спикер — бу дискуссиялар модератори ва парламент маъмуридир. Уни парламент раҳбари деб атаб бўлмайди, негаки у депутатларга улар қандай қарор қабул қилиши кераклигини кўрсатолмайди.
Тассавур қилинг, 120 одам ўтирган катта зал ва улар мамлакат учун ахамиятли бўлган масалаларни муҳокама қилишлари керак. Агар ҳар бир одам бақириб, бири-бирининг гапини бўлаверса, бундан бирон нарса чиқмайди. Музокара конструктив тарзда ўтиши учун спикер керак.
У масалаллар рўйхати, тартиб ва Жўғўрқу Кенеш депутатларининг нутқ сўзлаш вақтига жавобгар. Спикер ҳар бир фракция бошқалар билан бир хил ишлаш шароитига эга бўлишини назорат қилиши керак.

draka-v-parlamente

Нега спикер мухим?

Спикер лавозими маъмурий бўлишига қарамай, у қонун чиқарувчи тармоқ яъни парламент раиси каби катта сиёсий вазнга эга.
У Жўғўрқу Кенешнинг президент, парламент, ҳукумат, суд тизими ва бошқа давлат органлари билан алоқаларига жавобгар бўлади. Спикер бошқа давлатлар билан муносабатда Қирғизистон парламенти номидан қатнашади.
Спикер агарда мамлакат раҳбари муддатидан аввал ўз лавозимини бўшатса, президент мажбуриятларини бажаради. Агарда парламент президент қаршилигига қарамай талаб қилса қонунларни имзолайди.
Спикерга парламент фаолияти учун ажратилган пуллар қандай сарфланиши ва ким Жўғўрқу Кенеш мулкидан қандай фойдаланиши боғлиқ бўлади. У депутатларнинг иш сафарлари ва унга кетган харажатларни тасдиқлайди.

atambaev-i-zheenbekov

Спикерни ким танлайди?

Спикерни парламент депутатлари танлайди. Бу лавозимга хоҳлаган депутат даъвогарлик қилиши мумкин. Танланганидан кейин спикер депутат бўлиб қолаверади — у ҳам қонун лойиҳаларига маъқул ёки қарши овоз беради. Сайловлар яширин (аноним) овоз бериш орқали ўтади. Номзод агар 210 депутатдан 60дан ортиғи овоз берган бўлса спикер лавозимига тайинланади.

parlament

Ҳозир кимлар номзод?

Ҳозир номзодлар иккита — “Онугуу-Прогресс” фракцияси етакчиси Бакит Торобаев ва “Кыргызстан” фракцияси етакчиси Канатбек Исаев.
Уларнинг иккиси ҳам ҳозир парламентдаги кўпчилик колацияси рўйҳатида туради. Иккиси ҳам 2010-йил апрел инқилобидан сўнг тадбиркор Омурбек Бабановнинг “Республика” партиясидан келган.
Бакит Торобаев — Қирғизистон жануби, жалолободлик сиёсатчи. У IV, V ва ҳозирги VI парламент чақирувида бўлган. “Республикада”ги бўлинишдан сўнг Торобаев ўз партияси “Онугуу-Прогресс”га асос солди ва уни таркибида амалдаги парламентга келди.

Bakyt-Torobaev
Торобаев 2008 дан 2010-йилгача ФХМ раҳбари бўлган. Ун чиқарувчи комбинатни етти йил бошқарган, АЗС қурилиши ва ёқилғи савдоси бўйича фирма директори бўлган. Сиёсатчининг отаси Эргеш Торобаев Жалолободдаги электр сетларини 30 йилдан ортиқ бошқарган ва Жўғўрқу Кенеш депутати бўлган.
Канат Исаев — Қирғизистон шимоли, Чуй вилоятидан бўлган сиёсатчи. У парламентга “Республика” партияси таркибида 2010-йилги сайловлар натижасида келган. Партия етакчиси Омурбеком Бабанов билан жанжалдан сўнг у депутат бўлмай қолган. Сўнгра уни Чуй вилояти маъмурияти раҳбари етиб тайинлашган. Парламентнинг янги чақирувига Исаев “Кыргызстан” партияси сафида келган.
Унинг энг катта лавозими 2010-йил апрел инқилобигача — унча катта бўлмаган Тўқмоқ шаҳрининг мэрлигидир. У карьерасини Бишкекнинг Свердлов туманида солиқ инспексиясида бошлаган, иқтисод министрлигининг етакчи мутахасиси бўлган.

Kanat-Isaev

Спикер сайловидан кейин нима ўзгаради?

Янги спикер тайинланиши билан хаётингизда дархол ҳеч нима ўзгармайди. Бироқ шахс ва бу одамнинг тажрибаларидан сиз овоз берган парламентдаги келажакдаги муҳокамалар сифати ва йўналиши бу билан боғлиқдир.
Бу одамнинг барча депутатларга бирдай адолатли муносабатда бўлиши ва ҳукумат қонун чиқарувчи тармоғи фаолиятини бир партия ёки бир неча одам манфаати учун эмас, бутун парламент манфаати учун келиштириши мухим.
Бу одамга мавжуд муаммоларни қандай тез хал қилиши, сизнинг хаёт тарзингизга оид бўлиши мумкин бўлган қонун лойиҳаларини қабул қилиши ёки қолдирилиши боғлиқдир.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев

Таржима: Даврон Ҳотамjk3