Cурат: Қадимий қирғизларнинг татуировкаси қандай кўринишга эга

913

Kloop.kg Suibian Studio рассомлари билан бирга Енисей (Энасой) қирғизларининг татуировкаси қандай кўринишга эгалигини аниқлашга ҳаракат қилди. Бундай тана суратлари олимлар томонидан қадимий мумияларда топилган.

VI-Х асрларга тегишли бўлган Хитой хроникасида Энасой  қирғизлари урф-одатлари тўғрисида сўз боради: “Уларнинг жасурлари ўз қўлларига, аёллар эса турмушга чиқиш чоғида бўйнига татуировка чиздиради”.

Қадимий қабилалар одатда мумияларни ёқишган, шу сабабли қадимий қирғизлар ўзига татуировка чиздирганини кўрсатувчи материаллар деярли қолмаган.

Бироқ файласуф ва қирғиз тарихини ўрганувчи Элери Битикчи, Олтой мумияларини ўрганиш орқали татуировкалар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш мумкин деб ҳисоблайди.

03

“Олтой маликаси дея номланган ва у билан бирга кўмилган икки жангчи  мумиядаги татуировкалар шунингдек, қирғизларда сақланиб қолган Кема (Енисей) татуировкали бир мумия қадимий қирғизларнинг этник татуировкаларини тасвирлашга тўла ассос беради”, — дейди у.

Тоғли Олтойда эрамиздан I минг йил аввалининг иккинчи ярмида тақдим этилган археологик материалларда ов сахнаси, хайвонлар фигуралари ва фантастик хайвонлар татуировкалари акс этган. Уларнинг мураккаб композицияси нафақат Пазир балки бутун скиф санъатининг умумий контекстидан ажралиб туради.

02

Барча татуировкаларда баданнинг олд  қисми орқа қисмига нисбатан 180 даражага бурилиб турган ҳолат кузатилади. Тадқиқотчилар тахминича, бунинг барчаси умрибоқийлик символидир. Кийик сурати келиб чиқишни англатади— етарли даражада кўп қирғиз қабилалари бу хайвонни ўз тотеми деб ҳисоблаган.

Татуировкаланган ёввойи хайвонлар куч, ҳокимият, қувват ва жасурликни англатган. Хўроз сурати Олой халқининг ишонишича, хосилдорлик символи бўлган. Агарда татуировка олиб юрувчи одам кучли ҳокимиятга эга бўлса икки қўлига ҳам [татуировка] туширилган.

“Йиртқич услуби”нинг турфа хиллиги учун кўп шаклли “азобланиш сахналари”, ижронинг реал манераси ҳамда композициядаги жимжимадорликларнинг мавжудлиги муҳим — буларнинг жами Пазир қабрларининг бирига дафн қилинган аёлнинг қўлига туширилган композициядан жой олган.

01

Бишкек гуманитар университетининг Қирғизистон тарихи кафедрасининг ўқитувчиси Максат Бегалиев татуировкаларнинг рамзий эканини таъкидлайди.

“Татуировкаларнинг бу каби эгик фигураларнинг силуэтлари, S- шаклидаги формалар, миф мотивлари асосида амалга оширилган услуб манераси ўзгачаланиб туради. Бу масалани тадқиқ ишлари давом этмоқда ва келажакда булардан бирон нарсани кашф қилармиз”,  — деди у..

Муаллиф: Александра Титова
Суратлар: Гүлнара Исламкулова ва Эмил Адилбек уулу

 

 

Для разновидности «звериного стиля» характерны многофигурные «сцены терзания», реалистическая манера исполнения и наличие картушей, замыкающих композиции — все эти черты присущи татуированной композиции на руке женщины, погребенной в одном из Пазырыкских курганов.

 

01

 

Максат Бегалиев, историк кафедры истории Кыргызстана Бишкекского гуманитарного университета, отмечает символичность татуировок.

 

«Довольно интересна стилистическая манера исполнения татуировок с этими изогнутыми силуэтами фигур, S-образные формы, мифические мотивы. Изучение этого вопроса еще продолжается и может быть в будущем мы сможем почерпнуть из этого нечто большее», — заключил он.

 

Автор: Александра Титова

 

Рисунки: Гульнара Исламкулова и Эмиль Адылбек уулу