Парламент спикер сайловини қайта ўтказади

694

20 апрель куни парламент спикери сайловида икки номзод ҳам бирдек овоз олгани сабабли сайлов қайта ўтказилади. Парламент қайта сайловни янги номзодлари билан эълон қилди.

Парламент 20 апрел куни икки номзод – “Онугуу-Пргоресс” фракцияси етакчиси Бакит Торобаев ҳамда “Қирғизистон” фракцияси етакчиси Канатбек Исаевдан бирини танлаши керак эди.

Лекин икки номзод ҳам бирдай овоз олган  — ҳар бирига 51 овоз. Яна 14 депутат барчага қарши овоз берган.

Номзод спикер лавозимига тайинланиши учун у 60 депутатдан ортиғидан овоз олиши керак.

Спикер сайлови чоғида икки номзоднинг бирдай овоз олиш ҳолати — прецедентдир. Парламент регламенти бундай ҳолда нима қилиниши кераклигини ҳисобга олмаган. Қайта сайловлар тўғрисидаги қарор парламент фракциялари етакчиларининг бир соатли мажлисидан сўнг қабул олинди.

Сайловлар зарурати аввалги спикер Асилбек Жээнбеков акаси Сўўрўнбай Жээнбеков премьер-министр бўлиб тайинланганидан сўнг ўз вазифасидан кетиши натижасида яралган.

Муаллиф: Эльдияр Артикбаев

Таржима: Даврон Ҳотам