Япониядаги зилзила: Қирғизистон элчихонаси болалик онага бошпана берди

845

Қирғизистон дипломатлари элчихона биносидан тўрт қирғизистонликка — болалари билан она ва бир қизга — Япониядаги зилзила пайтида бошпана берди. Табиий офатдан жами бўлиб 1100 одам жабр кўрди, 40дан ортиқ одам вафот этди.

Қирғизистоннинг Япониядаги элчихонаси Ксюсю оролидаги Кумамато ҳудудида яшаётган тўрт қирғизистонликка мамлакатнинг жанубий-ғарбида содир бўлган зилзиладан сўнг бошпана берди.

Элчихона маълумотига кўра фалокат ҳудудида бошқа Қирғизистон фуқаролари йўқ.

“Ҳозир элчихонада бир оила бор — она икки фарзанди билан ва яна бир Қирғизистон фуқароси. Улар Кумамато шаҳридаги Универститетда ишлашади.  Улар элчихонада бир ҳафта бўлишади, ҳаммаёқ тинчланмагунича, негаки 3-4 балли ер силкинишлари давом этаяпти, сўнгра улар шаҳарга қайтишади”, — дейишди Kloop.kgга Қирғизистон элчихонасидан.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлигининг маълум қилишича шунингдек зилзиладан жабр кўрган Оита ҳудудида ҳозирда 20 нафар қирғизистонлик бор, уларнинг аксарияти давлат хизматчиларидир.

Идора маълумотига асосан, уларни қутқарув гуруҳи эвакуация қилган.

“Бугунги кунда вазият аниқланиши натижасида ушбу фуқаролар ўз уйларига қайтган. Уларнинг ахволи барқарорлашган, вазият махаллий ҳокимият назоратида”, — деб маълум қилади Қирғизистон ТИМ пресс-релизида.

14 ва 15- апрел кунлари Япониянинг жанубий-ғарбида содир бўлган қатор зилзила уйларнинг қулаши, йўлларнинг бузилишига сабаб бўлди.

Япония полициясининг маълум қилишича, офат натижасида Ксюсю оролида 40дан ортиқ одам вафот этти, 1094дан ортиқ одам жабрланди.

Япония метеорология хизмати маълумотига кўра, оралдаги ер ости силкинишлари хозиргача давом этмоқда.  Япониянинг Фавқулотда холатлар министрлиги офат ҳудудига қутқарувчиларни юбормоқда.

Ксюсю оролидаги 6,4 магнитли ер силкиниши энг кўп зарарни Масики шаҳрига етказди. 14-апрел кунги зилзила натижасида 10дан ортиқ бино қулаган. ОАВ тўққиз киши вафот этгани ҳамда юзлаб одам жабрлангани тўғрисида маълум қилди.

Сейсмологлар, ер силкиниши кучи 2011-йилги цунами келтириб чиқарган ва 15 мингдан ортиқ одам умрига зомин бўлган зилзилага ўхшаш эканини айтган. Бироқ ҳукумат, бу зилзила цунами келтириб чиқармаслигини маълум қилган.

Бир кун ўтгач Ксюсю оролида ер ости силкинишлари давом этти. Кумамото ҳудудида 7,1 магнитли янги зилзила содир бўлди, шундан сўнг цунами ҳавфи эълон қилинган.

РИА Новости агентлиги Япониянинг NHK телеканалига таянган ҳолда, 14-январдан бошлаб Японияда 500 ер ости силкинишлари бўлганини маълум қилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам