Қирғизистон Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маърузасини “сиёсий шатнаж” дея баҳолади

895

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги АҚШ давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги доклатини “сиёсий асосга эга” ва “очиқчасига тарафкашлик” дея атади. Унда АҚШ ҳукумати Қирғизистондаги “ “қийноқ, зўравонлик ва миллатчилик тўғрисида ёзган.

16-апрел куни Қирғизистон ТИМи, АҚШ Давлат департаментининг Қирғизистонга бағишланган баёноти — бу “сиёсий шантаж” ва “асоссиз ва давлатнинг амалдаги сиёсий системасига ноўрин босим кўрсатиш ҳаракати” дея  маълум қилди.

“Ноқонуний қўлга олишлар”, “сиёсий норози бўлган одамларни ҳукумат манфаати учун йўқ қилиш” қисмидаги ҳулосаларни умуман но холис ва асоссиз деб ҳисоблаймиз. Шунингдек гўёки “амалдорларнинг жазосиз қолиши”, Азимжон Асқаров “ҳуқуқларининг паймол этилиши”, ва “нодавлат ташкилотларга ҳукуматнинг босими” тўғрисидаги кузатувлар бутунлай абсурддир”, — дейилади ТИМ баёнотида.

Идора баёнотида  Қўшма Штатларнинг ўзидаги “ирқчилик, иродасизлик ва полиция томонидан сурбетлик ҳолатларига” эътибор қаратади. ТИМ фикрича, Давлат департаментини  аввалги қирғиз ҳукумати “жуда қониқтирар эди”.

“[Бакиев ҳукумронлигида] калтаклашган, йўқ қилишган ва ҳатто муҳолифатчиларни тириклайин ёқишган, журналистларни ногирон қилишган ва ўлдиришган, мамлакатни ўмаришган. […] Бунинг барчаси АҚШ ҳарбий базасига авиакерасин ташиш орқали, банк соҳасидаги ўғирликларда иштирок этишган, хаттоки Қирғизистон Республикаси президенти идорасида хоналарни эгаллаган, АҚШ фуқаролари назоратида амалга оширилган”,— дея маълум қилади ТИМ.

“Қийноқлар, миллатчилик ва зўравонлик”

Ташқи ишлар министрлиги вазифасини бажарувчи, АҚШ Давлат департаменти 13-апрел куни ўзининг сайтида, 2015-йилда дунё бўйича инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган, навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисобот Давлат департаментининг бу мамлакатлардаги эксперт ва кузатувчиларининг анализ ҳамда баҳоларига асосланади. Шу жумладан Қирғизистондаги вазиятга ҳам баҳо берилади.

Ҳужжатда асосан ҳуқуқтартибот органлари томонидан махбусларга нисбатан қийноқ, сексуал ва этник озчиликларга босим, журналистларни таъқиб қилиш, дин эркинлиги, одам савдоси ва халқаро нодавлат ташкилотлари (НТ)га нисбатан таъқиблар тилга олинади.

“Жинсий озчилик аъзоларининг маълум қилишича, милиция уларнинг махсус танишув чатларини кузатиб, бу ресурс фойдаланувчилари билан учрашув ташкил қилади ва пул таъма қилади”, — дейилади ҳисоботда.

Унда шунингдек БМТга таянган ҳолда, “2010-йилдаги миллатлараро зўравонликдан сўнг”  хибс қилиш ва қўлга олишлар кўпайгани таъкидланади.  Давлат Департаментида, ҳукуматда миллий озчиликлар йўқ деб ҳисоблашади.

Ҳисоботга асосан, мамлакатда оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайган. Жинсий зўравонлик ва аёлларнинг эрлари томонидан калтакланиши ҳеч ким томонидан кузатилмайди, оиладаги зўравонлик одатда  асосан маъмурий жарима билан жазоланади.

Болалар билан қўпол муносабатда бўлиш муаммоси, шу жумладан балоғат ёшига тўлмаганларни калтаклаш, мехнат ва жинсий эксплуатация қилиш ҳисобига асосан, мамлакатда актуал масала бўлиб қолган. Айни пайтта болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги расмий статистика давлат органларининг  уларга қарши курашининг самарасизлиги сабабли анчагина озайтирилган.

“Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари масаласида ўз лавозимини суистеъмол қилиб ва порахўрлик билан шуҳулланаётган ҳуқуқ тартибот органлари ва бошқа давлат органларидаги жавобгар шахсларнинг тўла жазоланмаслиги атмосфераси таъкидланади. Бу вазият, жавобгарларни жазога тортишга жалб қилмаслиги  марказий ҳукуматнинг қодир эмаслиги ва истамаслигини акс эттиради, бу эса, ҳуқуқ тартибот органларига ожиз фуқароларни таъқиб қилишига олиб келади”, — дейилади ҳисоботда.

Давлат департаменти маълумотлари кўп жихатдан “Фридом Хаус” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботига мос келади. Мазкур ҳужжатда ҳам қийноқ, миллий ва жинсий озчиликларни таъқиб қилиш ҳоллари тилга олинган.

Бош суратда: Қирғизистон Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев 2015 йилнинг 31 октябрида Бишкекка ташриф буюрган Давлат департаменти раҳбари Джон Керри билан учрашувда.  ҚР ТИМ матбуот-хизмати.

Муаллиф: Дмитрий Мотинов