Японияда зилзила: Тўққиз киши вафот этди, юзлаб одам жароҳатланди

975

Япониянинг жанубий-ғарбидаги Ксюсю оролида содир бўлган зилзила натижасида тўққиз киши вафот этиб, 250дан 800 нафаргача одам жабрланган.

Япониянинг жанубий-ғарбидаги Ксюсю оралида зилзила 14 апрел куни содир бўлди ва тўққиз одам вафот этди. Тахминий маълумотларга кўра, катта талофат Масики шаҳрида бўлиб, бу ерда ўндан ортиқ бино қулаб тушган.

1-1

Ҳозир 6,4 балли зилзила натижасида жабрланганлар сони ўсмоқда. Бу ҳақида маҳаллий хориж нашрлари маълум қилмоқда.

Британия алоқа корпорациясининг маълум қилишича, минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб қочиб кечаси шаҳар кўчаларида тунаган. Нашр 250 нафар жабрланувчи тўғрисида  маълум қилди.

Айни пайтда Американинг CNN телеканали 12 одам ўлгани ва 800 жабрланувчи тўғрисида маълум қилади.

“Бу зилзила кўп вақт давом этувчидир”, — дейди CNN агентилигига метеоролог Чад Майерс.

Япония ҳукумати фожеа ҳудудига қурқарувчиларни юборишда давом этмоқда, улар кўчки остидан яшовчиларни чиқараяпти.

Япония метеорологик агентлиги директори Ген Аоки яшовчиларни зилзиладан сўнг ер ости силкинишлари давом этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

12-1

Япония ҳукумати аппарати раҳбари Йошихиде Шугининг маълум қилишича, фожеа орол ҳудудида жойлашган ядро объектрларига таъсир кўрсатмаган.

“Бизнинг ядро объектлари масаласида, уларда вужудга  келган муаммолар тўғрисида ҳеч қандай маълумот келиб тушмади”, — деди у.

japan-earthquake

Япон сейсмологлари, зилзила кучи 2015-йил мартида бўлган зилзила кучи билан бир эканини, ўшанда мамлакатнинг шимолий-шарқидаги оролларда зилзила цунами келтириб чиқарганини маълум қилди.

Ўша зилзила  “Фукусима-1” атом электр станциясида авария содир бўлиши ва натижада 15 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам

Фото: AP