Қозоқ полицияси Қирғизистон бош прокурори инисининг гиёҳванд модда билан қўлга олинганлиги борасидаги хабарни тасдиқламади

869

Муҳолифатчи  Адил Турдукулов “Фейсбук”даги саҳифасига Қирғизистон бош прокурори Индира Жолдубаеванинг инисини қозоқ чегарасида гиёҳванд модда билан қўлга олинганлик эҳтимоли тўғрисидаги ҳужжатларни эълон қилди. Қозоқ полицияси Жолдубаевнинг қўлга олинганлигини тасдиқламади.

Турдукулов мазкур ҳужжатни “Фейсбук”даги саҳифасига 15 апрелда жойлаштирди. Унда 9 апрель куни қирғиз-қозоқ чегарасида  Жолдубаев Эрмек Ирисбаевнинг қўлга олингани ҳақида ёзилган. Ҳужжатга кўра, Қирғизистон бош прокурори укасининг чўнтагидан икки граммга яқин наркотик модда топилган.

Қўлга олинган шахснинг фамилияси билан отасининг исми Қирғизистон бош прокурори Индира Жолдубаеванинг фамилияси ҳамда ота исмига тўла мос келади. Бироқ айни вақтда қўлга олинган Эрмек исмли шаҳснинг бош прокурорга қариндош ёки қариндош эмаслиги номаълум.

Кордай район ички ишлар бўлимидан  Kloop.kgга Жолдубаевнинг қўлга олингани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашгани йўқ.

“Бир неча кун аввал [қозоқ чегарасида Қирғизистон фуқароси] ушланган, бироқ унинг Жолдубаевми ёки у  эмаслигини аниқ айтолмайман” , — деди РИИБ ходими.

Қирғизистоннинг Марказий ғазнаси сайтида  Эрмек Жолдубаев идора ходимларининг бири қатори кўрсатилган. Бироқ идорадан Жолдубаев “анча аввал ишдан бўшагани”нини айтишди.

Қирғизистон Бош прокуратурасидан  “Азаттык”қа  Эрмек Жолдубаев Бишкекда бўлганини ҳамда 9 апрелда қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтмаганини билдиришган.

Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси