Каннда Шон Пен ва Джим Джармушнинг янги фильмлари намойиш этилади

996

69- Кан кинофестивалининг эълон қилинган танлов фильмларида Джим Джармуш, ака-ука Дарденн, Ксавье Долан, ДжеффНиколс, Пол Верховен, Николас Виндинг Рефна ва Шон Пеннинг янги кинолари мавжуд.

11-майдан 22-майгача бўлиб ўтувчи 69- Кан кинофестивали Вуди Аленнинг “Гўзал одамлар” картинкаси билан очилади. Фильнинг бош ролларини Джесси Айзенберг ва Эмма Стоун ижро этган. Алленнинг фильми танловда иштирок этмайди.

Фестивальнинг “Олтин пальма новдаси” учун қуйидаги филмьмлар кураш олиб боради:

— “Бола” ва “Розетта” фильмлари учун икки бор “Олтин пальма новдаси” лауреати, ака-ука Дарденнинг “Нотаниш аёл” филми.

— Голливуд юлдузлари билан биринчи бор фильм олган Ксавье Долланнинг “Бу оддий қиёмат қайин” фильми.

— Джим Джармуш ва Адам Драйвернинг “Патерсон” фильми. Драйвер “Звездный воин» филмидаги бош роллардан бирини ўйнаган бўлса,  Джармуш — америкалик режиссёр, “Сўлиган гуллар”, “Кофе ва сигареталар” ва “Фақат жазманлар тирик қолади” фильмлар режиссери.

MV5BNTI3NzY1MWYtYTZiYy00YzM0LTliOWYtNGE5OGRhYWQ4N2RjXkEyXkFqcGdeQXVyMTY4Mjk3MzE-._V1__SX1379_SY692_-696x522

— Джефф Николснинг Джоэл Эдгертон ва Майкл Шенннинг бош рол ижросидаги “Лавинг” фильми.

— Шон Пеннинг Хавьер Бардем, Жан Рено ва Шарлиз Терон билан бирга “Сўнгги чехра” фильми. Бу актер Пеннинг бешинчи режиссерлик иши.

— 2007-йилда ўзининг “4 ой, 3 ҳафта, 2 кун” фильми учун “Олтин пальма новдаси”ни олган румлик Кристиан Мунджининг “Оилавий суратлар” филми.

—Николас Виндинг Рефнинг Киан Риз ва Кристина Хэндрикнинг “Неоновый демон” фильми. Рефн аввал Каннада “Драйв” фильмида энг яхши режиссерлик учун мукофот олган.

MV5BYmMwYzNjMzktYzYyOS00Zjc5LWE4ZWMtY2QxOTBkMmI5MjI3XkEyXkFqcGdeQXVyNDY4MzU4NDA-._V1__SX1379_SY692_-696x523

— Корейс режиссери Пак Чхан Уканинг “Хизматкор” фильми.

— Голланд режиссери Пол Верховеннинг “У” фильми.

Танлов иштирокчиларининг тўлиқ рўйхатини фестивал сайтида кўриш мумкин.

Конкурсдан ташқари Стивен Спилбергнинг “Катта ва меҳрибон великан” оилавий филими ва Джуди Фостернинг “Молиявий монстр” филимининг триллери намойиш этилади.

Шунингдек танлов асосида, қирғиз режиссёри Кимбат Адилбекованинг “Таксис” фильми намойиш этилади.

Кан кинофестивалига 1946-йили асос солинган. Венеция ва Берлинники билан бирга дунёнинг асосий киносмоти бўлиб ҳисобланади. Бу йилда фестиваль ёпилиш фильмисиз бўлади — унинг ўрнига “Олтин пальма новдаси” лауреатининг қайта намойиши ташкил қилинади.

CfMLqyuWsAA8mtC