Microsoft  фойдаланувчилар ортидан кузатув учун АҚШ ҳукуматини судга берди

984

Қўшма Штатлар ҳукуматини судга берган аризасида Microsoft мамлакат ҳукумати муҳожирлар маълумотларини текшираётганда, ўз фойдаланувчиларини огоҳлантиришни талаб қилади. Компания маълумотига кўра, сўнгги 18 ойда федерал ҳукумат 5624 маротаба фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотига рухсат сўраган.

Reuters халқаро агентлигининг маълум қилишича, Microsoft корпорацияси АҚШ ҳукумати мамлакат  конституциясини бузаётганини маълум қилган. Улар компанияга ўз фойдаланувчиларини электрон почта ва хаво платформаларида сақланаётган шахсий маълумотлари кўрилаётгани тўғрисида огоҳлантиришга руҳсат бермайди.

Сиэтла федерал судига Microsoft аризаси 14-апрел куни берилган. Корпорация адвокатлари сўзларига кўра, бундай сўровлар яширин тинтувни таъқиқловчи “Конституциянинг тўртинчи низомини” бузади.

Компания маълумотига кўра, фақат сўнгги 18 ой давомида федерал ҳукуматдан фойдаланувчилар шахсий маълумотига кириш сўралган 5624 сўров келган. Сўровларнинг ярмида ҳукумат, мижозларни улар назорат қилинаётгани тўғрисида огоҳлантирмасликни сўраган.

Одамларнинг шахсий маълумотни хаво сақлагичларида сақлашга ўткани уларни конфиденциаллик ҳуқуқидан маҳрум қилмайди, - деб ҳисоблайди Microsoft.

“Ҳукумат ўз имкониятларини кенгайтириш ва яширин терговлар олиб бориш учун хаво инструментларига ўтишдан фойдаланмоқда”, — дейилади суд аризасида.

Адлия министрлигининг расмий вакили Эмили Пирс Reuters агентлигига берган интервьюсида, идора “аризани кўраётганини” маълум қилди.

Бу тижорат компанияларининг ҳукумат билан тортишувларининг биринчиси эмас. Аввал Apple корпорацияси ФТБсига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотига киришга рухсат беришни рад қилганди. Компания 2015- йилнинг охирида, махсус хизматлар учун ширфлаш системасини бузувчи операцион система яратмаслигини маълум қилган.

Microsoft

Microsoft — дастур яратувчи йирик компаниялардан бири. Унга 1975-йили  Гарвард талабалари  Билл Гейтс ва Пол Аллен асос солган. Компьютер ва ҳужжатлар билан ишлаш учун Windows системаси компаниянинг бутун дунёда машҳур бўлишига сабаб бўлган.

2015-йил ҳисоботи бўйича, корпорация кўп миқдорда акцияларга эга бўлган дунё компанияларидан биридир. Microsoft фойдаси, 2015-йилнинг сўнги чораги бўйича 22,2 млрд. долларни ташкил этади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам