Болалар тўғрисида маълумот йиғиш: ҳукумат маълумот хавфсизлигини таъминлайдими?

1074

Ҳукумат 13-апрелдан бошлаб электрон реестрга болалар тўғрисида маълумот йиға бошлади. Бу ДРХ вакили сўзларига кўра, давлат хизматларини кўрсатишни енгиллатиш учун зарур. Бироқ бу маълумотлар етарли даражада ҳимояланаяптими?

Қирғизистонда болалар тўғрисидаги маълумот 13-апрелдан бошлаб йиғилаяпти. Маълумотларни икки давлат ташкилоти йиғаяпти — Давлат рўйҳатга олиш хизмати (ДРХ) ва Маориф министрлиги.

ДРХ матбуот-котиби Мелис Эржигитовнинг айтишича, маълумотларнинг йиғилиши ва унинг рақамланиши келажакда болаларга муаммосиз паспорт, хужжат ёки бошқа хизматларда имтиёз беради.

“Кейинроқ, болалар улғайганда, мактабни тамомлаганда уларда хужжат олишда хеч қандай муаммо бўлмайди: ва давлат хизматларидан фойдаланиш, ўзига бирон бир ҳужжат олишда ҳам муаммо бўлмайди”, — дейди у.

Эржигитовнинг қўшимча қилишича, маълумотларнинг ҳимояланганидан “ташвишланмаса бўлаверади”.

“Хавфсизлик — бу энг мухими. У (маълумот) энг ишончли усуллар билан ҳимояланади”, — дейди ДРХ матбуот-котиби.

Бироқ 2015-йилда Шопокова яшовчиларининг биометрик маълумотлари йиғилганида флешка ёқолгани Қирғизистон фуқаролари орасида  ДРХда маълумотлар сақланишининг ишончлийлиги бўйича  саволларни пайдо қилди.

Ахборот хавфсизлиги маркази (АХМ) раҳбари Влад Ткачев давлат идораларида маълумот сақланишини “оғир” дея баҳолади. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда қонунчилик нормалари йўқ бу эса, давлат органларининг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини сезиларли даражада озайтиради.

“Маълумотни сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича амалиётлар мавжуд бироқ, давлат идоралари буни улардан хеч ким талаб қилмагани учун бу амалиётларга амал қилмайди. Шу жихатдан давлат органларида хавфсизлик бўйича барчаси жуда оғир”, — дейди  Ткачев Kloop.kgга берган суҳбатида.

Унинг қўшимча қилишича, фош этилишдан ташқари, маълумотларнинг тарқалишига маълумотлар базасига чекланмаган кириш имконига эга бўлган давлат идораларининг ходимлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

“Давлат органларида тижорат ташкилотларида бўлгани каби ҳодимларининг мажбуриятлари аниқ белгиланмаган. Ҳодим маълумотларни флешкага кўчириб олиши мумкин. Масалан, ҳар бир алоқа операторида ҳар бир хозим назорат қилинади: у лавозимида масъул бўлган мажбуриятларни қилаяптими ёки шахсий ишлари билан шуғулланаяптими?”, — дейди Ткачев.

Аввалроқ ДРХ раиси ўринбосари Дастан Догоев  Kloop.kgга берган суҳбатида, идорада сақланаётган маълумотларни хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун хужжатларни “тартибга келтириш”и керак бўлган махсус гурух тузилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Ҳотам