Парламент қўмитаси ҳукуматнинг янги таркибини маъқуллади

845

Конституцион қонунчилик бўйича парламент қўмитаси аъзолари  ҳукумат таркибининг янги лойиҳасини маъқуллади. Яқин кунларда уни пленар мажлисда кўриб чиқишади.

Конституцион қонунчилик бўйича парламент қўмитаси аъзолари  13-апрел куни премьер-министрликка ягона номзод Сўўрўнбай Жээнбеков томонидан тақдим қилинган, ҳукумат таркибининг янги лойиҳасини маъқуллади.

Министрлар кабинетида фақат бир неча ўзгаришлар бўлади. Биринчи вице-премьер-министр  Аали Қарашев ўрнини Мухаммедкалий Абулгазиев эгаллайди.

Акилбек Ўсмоналиев  Нурханбек Момуналиев ўрнига хукумат аппарати раҳбари бўлади.

Истеъфо берган премьер-министр Темир Сариевни айблаган Арғинбек Малабаев, траспорт министри лавозимини тарк этади. Министрликнинг янги раҳбари этиб йўл хўжалиги департаменти раҳбари Замирбек Айдаров айдаров тайинланади.

Жээнбеков ҳукумати қандай бўлади:

— Сўўрўнбай Жээнбеков — премьер-министр;
— Мухаммедкалий Абулгазиев — биринчи вице-премьер-министр;
— Олег Панкратов – вице-премьер-министр;
— Гулмира Кудайбердиева — вице-премьер-министр;
— Ақилбек Осмоналиев — ҳукумат аппарати раҳбари;
— Мелис Турганбаев – ички ишлар министри;
— Жилдиз Мамбеталиева – адлия министри;
— Адилбек Касималиев – молия министри;
— Арзибек Кожошев – иқтисодийт ва саноат министри;
— Кудайберген Базарбаев – мехнат ва ижтимоий тараққиё министри;
— Элвира Сариева – маориф ва фан министри;
— Алтинбек Максутов – маданият, ахборот ва туризм министри;
— Талантбек Батиралиев – соғлиқни сақлаш министри;
— Замирбек Айдаров​ – транспорт ва коммуникация министри;
— Эрлан Абдилдаев – ташқи ишлар министри;
— Кубатбек Боронов – фавқулотда ҳолатлар министри;
— Турдуназир Бекбоев – қишлоқ хўжалиги ва мелиорация министри.

ҚСДП премьер-министрлик лавозимига Сўўрўнбай Жээнбековни кўрсатти. Унинг номзодини парламентнинг барча фракциялари маъқуллади.  Шу сабабли номзоднинг укаси бўлган парламент спикери Асилбек Жээнбеков ўз хохши билан лавозимини бўшатти.

Ҳукуматнинг аввалги раҳбари Темир Сариев  11-апрел куни ўз хохши билан истеъфо берган.Бу транспорт министри Арғинбек Малабаев билан можародан сўнг содир бўлди. Томонлар бир-бирларини Балиқчи-Қўрумду трассаси реконструкциясига тендер ўтказишдаги коррупцион схемаларда айблашди.

Муаллиф: Адилет Макенов

Таржима: Даврон Ҳотам

Фото: Азаттык