“Азаттык”: Депутатлар дунёвий давлат принцпларини менсимаяптими?

832

Қирғизистон парламентида жума намози куни тушлик вақтини икки соатга 12.30дан 14.30гача узайтириш тўғрисидаги  қонун лойиҳаси таклиф қилинди. Ташаббусга қаршилар парламентни Қирғизистон – дунёвий давлат эканлиги билан огоҳлантиришмоқда.

Мақоланинг туп нусхаси "Азаттык"да эълон қилинган

ЖК депутати Тазабек Икрамовнинг маълум қилишича, қонун лойиҳаси давлат органи ва ҳусусий корхоналар ишчилари ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасига қаршилар, дунёвий давлат диний низомлар билан эмас, фуқаровий қонунлар билан бошқарилишини таъкидламоқда.

Нима зарур?

“Онугуу-Прогресс” фракцияси депутати Тазабек Икрамов  Мехнат кодексига бошқа тушатишлар билан бирга фуқароларнинг жума намози ўқиш ҳуқуқини қонунийлаштиришни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳасида Қирғизистонда холининг 80 фоизи мусулмонлар экани айтилади. Жума кунлари тушлик вафтини икки соатга —  12.30 дан 14.30гача узайтириш таклиф қилинаяпти. Унинг сўзларига кўра, “ хаттоки биз буни қонунийлаштирмасак хам, одамлар жума намозига бораверади”.

— Кўпчилик қонун лойиҳасини қўллаяпти. Биз фақат жума куни тушлик вақтини бир соатга узайтиришни таклиф қиляпмиз. Шундай қилиб, бир соатдан  бўлса йилига фақат икки кун бўлади экан.  Бизда бусиз ҳам менимча, кўп номаъқул  байрамлар бор.  Яхшиси бу вақтни Ҳудога маъқул бўлган ишга сарфлаш керак.

Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси қонун лойиҳасини қўллайди. Муфтий ўринбосари Акимжан Эргешовнинг маълум қилишича, ушбу ҳужжатнинг парламентга юборилганидан хабардор:

— Биз Мехнат кодексига ўзгартишлар билан танишиб чиқдик. Унда иш вақтини тартибга солиш кўзда тутилади.  Қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқиб қабул қилишса яхши бўлар эди. Одамлар намоз ўқишининг нимаси ёмон? Бунингсиз ҳам одамлар намозга боради, буни қонунийлаштириб қўйса яҳши бўлар эди. Диндорлар дин талабларига амал қилиши керак, айни пайтта, қонунларни бузишга мажбурлар, раҳбариятдан танбеҳ олишади, пул ва ишини йўқотади. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан биз иш тартибини мослаштириб олар эдик.

Қирғизистон  — дунёвий мамлакат

Журналист Баяна Кулова жума кунлари тушлик пайтини узайтирилишига қарши. Унга кўра, дунёвий давлатда маълум бир иш тартиби мавжуд ва унга амал қилиниши керак:

— Мен ҳам мусулмонман, мен хам исломий диний маросимларни бажараман, уларни хурмат қиламан. Бироқ жума намози сабабли иш кунининг қисқартилишини нотўғри деб ҳисоблайман. Муассасаларда буни қилиш мумкин бўлган махсус жойлар бор. Ўз хонаси ёки жамоаси билан ўқишаверсин. Айниқса, депутатларда шароитлари бор, ўз хоналарида ўқишаверсин. Бу сиз ҳам депутатларни жума куни тушдан кейин кундузи чироқ ёқиб тополмайсан. Ташкилотга справка учун келсанг раҳбарият у ёқда турсин, кўплаб мутаҳасислар йўқ.

Етти марта ўлча

Адвокат Нурдин Асановга кўра, депутатлар қарор қабул қилишдан аввал етти марта ўлчашлари керак. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда дин эркинлиги бор шунинг учун бирор бир конфессия ёки оқим ўз таклифларини қонун тартибида қабул қилинишини талаб қилса нотўғри бўлади:

— Қирғизистон — дунёвий давлат, бундай норма Конституцияга киритилган. Агар эртага бошқа конфессия қонунга ўзгартиш киритишни ҳохласа биз нима қиламиз? Давлатимиз кўп конфеционали ва кўп миллатли бўлиб ҳисобланади. Албатта, қонуний жихатдан ҳеч қандай тақиқ йўқ, бироқ биз Конституция нормаларига амал қилишимиз керак. Бизда православ, католик, сектантлар бор. Ислом дини сунийлар ва шиялар оқимига бўланида, шунинг учун ҳамма ўз таклифларининг қабул қилинишини талаб қилиб бўлмайди, давлат сиёсати бўлиши керак.

Қозоғистонда тушкил вақтига икки соат ажратилади, Россияда — бир ярим. Айрим араб давлатларида жума куни дам олиш куни бўлиб ҳисобланади.

Жума  куни тушлик вақтини узайтириш тўғрисидаги қонунга тузатишлар парламент муҳокамасига қўйилди, ҳужжат жамоатчилик мухокамасига хам қўйилади. Аввалроқ, аввалги чақирув депутати Турсунбай Бакир ўғли жума кунини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида қонун лойиҳасига ташаббус кўрсатганди, бироқ у қўллов топмаган.