Қирғизистон Буюк Британия судига Максим Бакиевга қарши даъво аризасини берди

893

Қирғизистон ҳукумати Буюк Британия судига Максим Бакиевга қарши даъво аризасини берди. Аввалроқ ҚСДП фракцияси депутати Элвира Сурабалдиева 6-апрел куни тахтдан тушурилган президент ўғлига қарши ариза бериш муддатини маълум қилганди.

Бош прокурор Индира Джолдубаева 12-апрел куни, конституцион қонунчилик бўйича парламент қўмитаси йиғинида Қирғизистон Максим Бакиевга қарши фуқаролик  даъво аризасини беришга улгурганини маълум қилди.

Джолдубаеванинг айтишича, Буюк Британия судига ариза бериш муддати ростдан ҳам 6-апрел куни тугаган, бироқ ҳукумат ариза бергани улгурган.

“Биз фуқаролик аризаси беришга улгурдик. Бу ишда Бош прокуротуранинг ўрни кўмакчи сифатида бўлди”, — дейди Джолдубаева.

Хуқуқий вакиллик маркази директори Тимур Шамбетов аввал 24.kg ахборот агентлигига берган интервьюсида 6-апрел якуний муддат эмаслигини маълум қилганди.

“Мутахассис сифатида айтишим  мумкинки, 6-апрель аъво аризаси тугаш муддати бўлиб ҳисобланмайди. Максим Бакиевга қарши тергов кеч олиб борилган. Унинг айбини исботловчи далиллар ҳам 2010-йил 6-апрелида аниқланмаган”, — дейди у.

Ҳукуматни даъво аризаси бериш муддатини чўзаётганликда танқид қилган, ҚСДП фракцияси депутати Элвира Сурабалдиева  Kloop.kgга интервюда, ҳукумат судга ариза берганлигидан хурсанд эканини маълум қилди.

“Даъво аризасини бериш жараёни шундай осонки, фақат ариза ёзиш керак эди. Қолган ишлар йўл-йўлакай хал қилинар эди. Мен давлат бунга эътибор бергани ва мамлакат ариза беришга улгурганидан хурсандман”, — деди у.

Тахтдан туширилган президент ўғлига қарши даъво аризаси масаласи Сурабалдиеванинг, 6-апрель куни кичик Бакиевга нисбатан ариза бериш муддати тугашини, бироқ ҳукумат халигача хеч қандай чора кўрмаганини маълум қилганидан сўнг бошланган.

“Мен элчихонага [Қирғизистоннинг Бубк Британиядаги] қўнғироқ қилдим ва ариза борми деб сўрадим, улар йўқ дейишди. Мен суриштиришни бошлаганимда, менга ариза беришнинг сўнги муддати 2016-йилнинг 6-апрел куни эканини айтишди. Инқилоб 2010-йилнинг 7-апрелида содир бўлган, Буюк Британияда эса, иқтисодий жиноятлар бўйича кўрилиш муддати  — 6 йил. Индинга бу муддат тугайди, ва ҳукуматимиз бу ҳақда жуда яҳши билади”, — деганди у Kloop.kgга берган суҳбатида.

Ҳуқуқий вакиллик марказида ўшанда  Kloop.kgга, масала “қайта кўриб чиқилаётганини” айтиб, қўшимча маълумот расмий фойдаланиш учун мўлжаллангани ва хавсизлик масалаларига оид эканини рўкач қилиб маълумот беришдан бош тортишганди.

Максим Бакиев иши

Максим Бакиев — 2010-йилда лавозимидан туширилган президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли — порахўрлик ва Қирғизистон манфаатларига зид равишда давлат харидларини амалга оширганликда айбланмоқда.

Биринчи май туман суди 2013-йилда уни мол-мулкини мусодара қилиш билан 25 йилга озодликдан махрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Бакиев 2010-йилнинг майида Интерпол линияси орқали халқаро қидирувга берилган. У Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраган, унга мамлакат ҳудудида вақтинча бўлишга рухсат берилган.

Икки йил ўтгач Лондон полицияси АҚШ сўрови билан Максим Бакиевни қўлга олган. Лондон арбитраж суди унинг Қўшми Штатлардаги молиявий хийлалари тўғрисидаги ишни кўриб чиққан.

Ҳозир кичик Бакиев  Буюк Британияда уй қамоғида.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам