Депутатлар ўзбошимчалик билан йўл ҳаракатини изга солганларни тақдирлади

747

Транспорт ва комуникациялар бўйича парламент қўмитаси Бишкек пойтахтидаги йўлда, тиқин пайтида автохаракатни бошқарган икки бишкекликни тақдирлади. Талант Турдубаев ва Эрлан Богачиев кўчаларни тиқиндан бўшатиб, ўз хоҳиши билан патрул милицияси мажбуриятларини бажарган.

12-апрель куни Транспорт ва комуникациялар бўйича парламент қўмитаси  Мир чорраҳаси ва Ахунбаева кўчасидаги тиқинни озайтириб, ўз хоҳиши билан назорат қилганларни тақдирлади.

Депутатлар бишкеклик Талант Турдубаев ва Эрлан Богачиевни фуқаролик фаоллиги учун миннатдорчилик билдирди ва уларга қирғиз миллий қалпоғи хамда суратлар топширди.

Патрул милицияси ўзбошимча назоратчиларни жазолаш  кераклигини айтганидан сўнг, уларни тақдирлаш тўғрисидаги ташаббус “Республика-Ата –Журт” фракцияси депутати Махабат Мавлянова томонидан кўтарилган.

Аввалроқ Бишкек бўйича патрул милиция бошқармаси раҳбари Нурдин Насиров ўзбошимча бошқарувни “безорилик”, деб атаганди.

“Фуқаролар йўл харакатини назорат қилинишига рухсат бермасликлари керак эди. Йигитни эса қўлга олиб, у қайси туманга қарашли бўлса ўша ерга олиб бориш керак эди”, — деган эди у Kloop.kgга берган сухбатида.

Патрул милициясининг катта инспектори Тилек Оторов фаолларнинг харакати қонуний эмаслигини тасдиқлади бироқ у назоратчиларни жазоламайди негаки улар фуқаровий фаоллигини кўрсатган.

“Қонунчиликка мувофиқ уларнинг харакати ноқонуний, бироқ уларнинг йўл хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашганини, уларнинг четда қолмаганини ҳисобга олиб, патрул милицияси Бош бошқармаси раҳбарияти улар билан учрашди ва уларга миннатдорчилик билдирди”, — деди Оторов  Kloop.kgга берган суҳбатида.

Талант Турдубаев ва Эрлан Богачиев иштирокидаги видео 1 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кўнгиллилар  ёмғир остида Мир проспекти ва Ахунбаева кўчаси кесилишида харакатни назорат қилган.

Йўлдан ўтаётган патрул милицияси машинаси юзага келган тиқилинчга аҳамият бермади, шундан сўнг ходимлар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун лавозимидан бўшатилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам