Йўловчилар машинаси текширилаётган пайтда милиция ходимига пичоқ билан ташланган. Милиция ҳодими жавобан табел қуролини қўллаган. Жабрланувчилар касалхонага ётқизилди.
Можаро 6-апрел куни Юнусалиева ва Койбагаров кўчаси келишида содир бўлган. Бишкек ШИИБ матбуот –хизматининг маълум қилишича, потрул милицияси ҳодимлари тезкор гурух ходимлари билан, 5-апрел куни содир бўлган отишмадан кейин “шубхали” автомобилларни текширишган.
Текширув жараёнида милиционерлар икки автомобилни тўхтатишган, улардан бири номаълум йўналишга қочган бошқаси эса милиция ҳодимини уриб, “уни машина капотида олиб кетган”.
Куч тартибот ҳодимлари ва номаълум шахслар ўртасида жанг чиқиб натижада икки тараф ҳам жабрланган — милиционер пичоқланган, қаршилик кўрсатган томон эса — қуролдан яраланган.
“Автомашина тўхтаганида машинадан бири тушиб жисмоний қаршилик кўрсатган ва пичоқ билан ўқталган. Жиноятчи билан жангда у опер ходимини пичоқ билан яралаган, шундан сўнг опер ходими табел қуролини қўллаган ва жиноятчининг қорин қимига ўқ теккан, шундан сўнг [у] қўлга олинган”, — деб маълум қилди ШИИБ матбуот –котиби Олжобай Казабаев.
Тахминий маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс — уюшган жиноий гуруҳ аъзосидир. У 5-апрел куни йўловчиларни ўққа тутган ҳолатга алоқадорми деган саволга матбуот-хизмати хозирча изох бермаяпти.
ШИИБда маълум қилишларича, милиция терговни давом эттирмоқда ва жиноятчининг шахсини аниқлаяпти. Бир кун аввал Чуй проспекти ва Шабдан Батир кўчаси кесилишида номаълум шахслар автомашинадан йўловчиларни ўққа тутган. Улар Макаров писталетидан ўтиб кетаётган икки эркакка қарата тўрт марта ўқ чиқарган ва жиноят жойидан қочишган.
Воқеа жойига келган милиция ходимлари ҳудудни ўраб олган ва қўлга олиш плани эълон қилинган.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева
Таржима: Даврон Ҳотам