Сариев ва Малабаев ўртасидаги можаро тўғрисида нималар маълум?

689

Премьер-министр Темир Сариев ва транспорт министри Арғинбек Малабаев ўртасидаги можаро Балиқчи-Корумду авто йўли реконструкциясига ўтказилган тендер натижасида чиққан. Тендерни текшириш бўйича комиссия эълон қилган қонун бузарликлар, бир-бирларини айблашига сабаб бўлди.  Сариев, Малабаев мажбуриятларини бажара олмаган деб ҳисоблайди, Малабаев эса, тендернинг ноқонунийлигига премьер аралашганини айтмоқда.

Қисқача:

— Транспорт ва комуникациялар министрлиги Балиқчи-Корумду йўлининг реконструкцияси бўйича тендер ўтказди;

— Ўша пайтда лицензияга эга бўлмаган Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ғолиб бўлди;

— Қонунбузарлик ҳукумат қошидаги идоралараро комиссиянинг текширув олиб боришига сабаб бўлган, у қурилишга тўсқинлик қилувчи бошқа қонун бузарликларни ҳам аниқлаган;

— Премьер-министр Темир Сариев, транспорт ва комуникация министрлиги ўз вазифасини бажармаётганини айтиб, министр Арғинбек Малабаевнинг лавозимидан бўшатилиш масаласини кўтарди;.

— Транспорт министри Арғинбек Малабаев ўзижан жавобгарликни олиб, ўзининг ўринбосарини айблади ва тендерга Темир Сариевнинг алоқадорлигини маълум қилди;

— Ҳукумат аппарати Сариевнинг алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотларни инкор қилди;

— Президент Алмазбек Атамбаев МХДҚ коррупцияга қарши кураш хизматига вазиятни хал қилишни топширди.

Батафсил

2015-йил октябрида ўтказилган Балиқчи-Корумду йўли реконструкциясига тендер, қонун бузарликлар маълум бўлганидан сўнг жамоатчилик орасида қизиқиш уйғотди.

Танлов натижаси бўйича ўша пайтда таъмирлаш ишларини ўтказишга лицензиси бўлмаган Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ғолиб бўлган. Бу ҳукумат қошидаги идоралараро комиссиянинг тергов олиб боришига сабаб бўлди.

Текширув натижаси бўйича, комиссия муддатдан кечикиш, давлат хариди порталида камчиликлар ва йўл қурилишининг етарли тарзда молиялаштирилмагани билан боғлиқ бошқа қонун бузарликларни ҳам аниқлади.

Комиссия барча камчиликлар тендер ўтказилиши ва йўл қурилиши жараёнини назорат қилмаган транспорт министрлиги иши натижаси эканини маълум қилди.

Қонун бузарликларнинг йўл реконструкция ишларини секинлатгани ва сайёхлик мавусими ҳамда бутун дунё кўчманчилар ўйини ўтказилишига тўсқинлик қилаётгани сабабли, комиссия минтрансга барча масалаларни тез орада хал қилишни топширди.

Премьер-министр идора раҳбари Арғинбек Малабаевни лавозимидан олишни таклиф қилди, бироқ президент аппарати министрни ишдан бўшатишга сабаб топмади.

Малабаевнинг ўзи ўз ҳимоясига 2016-йил апрелида депутатлар комиссиясига барча бўлаётган ишларга алоқадор эмаслигини айтган. Унинг айтишича, у тендер ўтказилаётган пайтда мамлакатда бўлмаган, унинг ўринбосари Улан Уезбаев эса, министрнинг тендер натижаларини шахсан қўллаганини маълум қилган.

“Транспорт ва комуникациялар министри сифатида унинг ўзи компанияга тендер ғолиби сифатида иш бошлашга руҳсат берган. Малабаевнинг айтишича, у конкурсни ўтказиш пайтида хизмат сафарида бўлган. Аслида эса, у Қирғизистонда эди ва шахсан тендер натижалари бўйича ҳужжатни имзолаган”, — деди Уезбаев.

Малабаев ўз ўринбосари ва премьер-министр Темира Сариевнинг ғолиб компания манфаатини кўзлаганини айтти.

Унинг сўзларига кўра, Уезбаев Хитойнинг “Лонг Хай” компанияси ариза беришга улгурмагани учун ариза бериш муддатини бир кунга узайтирган. Малабаев маълумотига кўра, Хитой компаниясининг вакили Уезбаевнинг болаликдаги дўсти Азамат Джунушалиев бўлиб ҳисобланади. Министр шунингдек, Джунушалиев премьер-министр етакчилигидаги “Ак-Шумкар” партияси аъзоси эканини айтти.

“Мен Сариев тўғрисида хеч нима демадим, бироқ уларнинг барчаси бир партия аъзоларидир. Бу эса, қандайдир ўйларга олиб боради”, — деди Малабаев Kloop.kgга берган суҳбатида.

Ҳукумат аппарати матбуот-хизмати, Малабаев айбловига жавобан Сариевнинг Хитой компанияси ва тендер ўтказилишига алоқадорлиги йўқлигини айтиб расмий ариза эълон қилди. ҚСДП фракцияси депутати Жанар Акаев “Тазабек” нашрига берган суҳбатида, Сариевни яқин одамлари ёмон отилиққа чиқраган бўлишлари мумкинлигини айтти.

«Менда шубҳа пайдо бўлаяпти, нега Малабаев бунинг хаммасини аввалроқ айтмаган? У буларнинг барчасини билган бўлса керак. Шунча вақт ўтти, тендер бўлди, ким ютти, билган-ку, нега шу вақтгача гапирмаган? Темир Сариев унга лавозимидан кетиш тўғрисида айтганидан кейин, у шуларнинг барчасини айтти”, — дейди Акаев.

Президент Алмазбек Атамбаев МХДҚнинг коррупцияга қарши кураш хизматига вазиятни ўрганиш ва тендердаги қонунбузарликка “учинчи шахслар” алоқадорлигини текширишни топширган.

Муаллиф: Айжан Мураталиева

Таржима: Даврон Хотам