Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ФИФАнинг энг яхши командалири юзлигига тушди ФИФА

829

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси ФИФА рейтингида дунёнинг энг яхши командалари юзлигига кирди. Шундай қилиб футболчиларимиз янги тарихий рекорд қўйишди.
ФИФА версияси бўйича, футбол бўйича дунёнинг энг яхши командалари янгиланган рўйҳатида, Қирғизистон терма жамоаси 5 поғонага кўтарилиб, 100-ўринни эгаллади. Рўйҳатта жами бўлиб 204 терма жамоа бор.

ҚР футбол Федерацияси ҳабарида айтилишича, 5 босқичга кўтарилишга Тожикистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонилгани сабаб бўлди. 29-март куни Душанбекда қирғиз футболчилари майдон эгаларини 1:0 ҳисобида мағлуб қилган. Ягона гол Виталий Люкс томонидан урилганди.

Шундай қилиб, Миллий терма жамоа навбатдаги рекордни ўрнатди ва бу шу йилдаги учинчи рекорддир. Шу йилнинг январида команда 107-ўринни эгаллаган:аввал қирғиз терма жамоаси рейтингда бунча юқори кўтарилмаганди. Февралда Қирғизистон яна икки босқичга кўтарилган, ва энди тарихда биринчи бор дунёнинг энг яхши командалари юзлигига кирди.

Айни пайтда Қирғизистон фақат Ўзбекистон терма жамоасига ютқазиб (66-ўрин), Қозоғистон (116-ўрин), Туркманистон (128-ўрин) ва Тожикистон (164-ўрин) давлатлари терма жамоаларидан олдинда келмоқда.

Терма жамоа футболчилари  YouTube порталида қисқа ролик билан мамлакат ва ишқибозларни қутлади.

Шунингдек, ФИФА рейтингида етакчи алмашди. Белгия терма жамоаси  гуруҳнинг иккинчи ўрнига тушуб, Аргентина жамоасига ўрнини топширди. Биринчи ўнликга Чили, Колумбия, Германия, Испания, Бразилия, Португалия, Уругвай ва Англия терма жамоалари киради. Икки ойдан кейин Европа Чемпионатини ўтказувчи  Франция 21-ўринни эгаллади. Икки йилдан сўнг навбатдаги Жаҳон чемпианати ўтувчи Россия 27-босқични эгаллаган.

Муаллиф: Азамат Омуралиев

Таржимон: Даврон Ҳотам