Потрул милицияси бошқармаси Мир проспекти ва Ахунбаева кўчаси кесилишида юзага келган тиқилинчга эътибор қаратмаган ҳодимларни ишдан бўшатти.
Бишкек потрул милицияси 1-ротаси кичик инспектори ва 4-ротанинг икки милиция ҳодими ишдан бўшатилган. Бу ҳақда идора матбуот-ҳизмати маълум қилди.
Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ, ПМБ ҳодимлари Мир проспект ива Ахунбаева кўчаси кесилишида юзага келган тиқилинчга эътибор қаратмагани акс этган видео эълон қилингач имзоланган.
Видеода номаълум йигит бир соат давомида, ёмғир остида таёқ билан чорраҳадаги тиқилинчни тартибга солади.
Radar.kg портали йигитдан интервью олган, у Эрланбек Богачиев бўлиб чиқди. Унга кўра, ундан аввал йўлдаги ҳаракатни “тез ҳўл бўлган ва чарчаган” бошқа бола бошқарган.
Унинг сўзларига кўра, у йўлни бошқараётган пайтда ёнидан икки ПМБ экипажи ўтган, кейин учинчиси келган ва Богачиевга, у экипировка ва ажратиб турувчи нишонсиз регулировка қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини тушунтирган.
“Негадир интернетда менинг ёнимга патрул хизмати инспектори келган пайт акс этмаган, шунинг учун одамларда, фуқаро йўл ҳаракати бошқараётганига милиция умуман эътибор бермаяпти деган фикр пайдо бўлган”, — деди Богачиев.
Портал маълумотига кўра, айнан учинчи экипаж ишдан хайдалган.
ШПМБ раҳбари ўринбосари Иманали Саркулов куни кеча, агар “ ҳужжатлари жойида бўлса” кўнгилли тарзда йўл харакатини тартибга солган йигитни ишга олишга тайёр эканини маълум қилган.
Воқеа биринчи апрель — ўзида Йўл ҳамда пост патрулларини бирлаштирган, янги патрул милиция Бошқармасининг тузилган куни содир бўлди.