“Панамагейт”: Исландия премьер-министри офшор тўғрисидаги терговдан сўнг истеъфога кетти

689

Сигмюндюр Давид Гюннлейгссон  офшорлардаги коррупцион схемалар тўғрисида катта тергов эълон қилингач Исландия премьер-министрлиги лавозимидан кетти.

Британиянинг “Гардиан” газетаси 5-апрел куни кечқурун, Исландия премьер-министри Сигмюндор давид Гюннлейгссон истеъфога кетганини маълум қилди. Бу икки журналист-терговчилар сети томонидан олиб борилган офшорлар бўйича катта терговга тушгани учун юз берди.

Гюннлейгсон истеъфоси тўғрисида қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик бўйича министр Сигурдур Инги Йоханнссон маълум қилди. Бироқ ҳозиргача прембер-министр партияси бўйича ҳамкасблари ва на президент Оулавюра Рагнара Гримссон томонидан расмий тасдиқ бўлмади.

ОАВда “Гардиан”га таяниб нашр қилинган ҳабарларга кўра, премьер-министр лавозимини Йоханнссон эгаллаши, Гюннлейгссоннинг ўзи эса Тараққиёт партияси раиси этиб тайинланиши мумкин.

Тергов Гюннлейгссон оиласи ҳисобида бир неча миллиард доллар бўлган офшор компанияси эгалик қилишини кўрсатти. Айни пайтда, премьер-министр  декларацияда бу компания фоидасининг 50 фоизига эгалиги тўғрисида маълумотларни келтирмаган.

Хулосаларнинг нашр қилиниши Исландияда норозиликлар келтириб чиқарди — бир неча минг одам премьер-министр истеъфосини талаб қилиб норозилик акциячига чиқди.

https://www.youtube.com/watch?v=ZF7XgvGhWb8

Гюннлейгссоннинг ўзи матбуот анжуманида, унинг аёли оила компанияси бир қисмини сотиб, у билмаган операцияларни олиб борган банкга пулларини қўйганини айтди.

Интервью пайтида аниқлик киритувчи саволларга жавобан  Гюннлейгссон, ундан у таниш бўлмаган нарсалар сўралаётганини айтти.

“Сизлар бу ерда нима қилмоқчисизлар? Бу бутунлай қабул қилиниши мумкин эмас”, — деди премьер-министр, ва шундан сўнг интервюдан кетти.

“Панама ҳужжатлари” — Панаманинг Mossack Fonseca компанияси олиб борган офшорлар тўғрисидаги энг йирик ҳужжатларнинг очиққа чиқишидир.

Қарийб 12 млн. ҳужжат немец газетаси “Зюдойче цайтунг” тасарруфига тушган, нашр эса ҳужжатларни икки халқар журналит тадқиқотчилар - ICIJ ва OCCRP билан бўлишган.

Ҳужжатлар билан ишлашга бутун дунё бўйича 400 журналист жалб қилинган. Уларнинг иши натижасида дунё лидерлари, тадбиркор ва таниқли шахсларнинг солиқдан қочиш ва пул ювиш учун офшорлардан фойдалангани маълум бўлди.

Муаллиф:Эльдияр Арыкбаев

Рус тилидан Даврон Хотам таржимаси