Бишкек: Номаълум шахслар автомашинадан пиёдаларга ўқ отишди, бир киши жароҳатланди.

694

Чуй шоҳкўчаси билан Шабдан Баатир кўчасининг кесилишида номаълум шахслар автомабилдан пиёдаларга ўқ отишди. Уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси эканлиги айтилаётган  бир шахс жарохатланди, милиция ходимлари қўлга олиш ишларини бошлади.

Воқеа 5 апрел куни кечки соат 7 ларда руй берди. Оқ рангли “Сабару Легаси” русумли автомобилдаги номаълум шахслар Макаров тупончаси билан пиёда кетаётган икки нафар одамга қарата тўрт маротаба ўқ отишган , деб ёзади “АКИпресс”маълумот агентлиги.

“Автомашинанинг очиқ ойнагидан икки кишига қаратиб ўқ отишди. Уларнинг бири жароҳатланди. Таҳминан у қўл ва кўкрагидан жароҳатланган” деб ёзади агентлик.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари  худудни ўраб олишди. Жароҳатланган шахс миллий хирургия марказига етказилди. Ўқ отгандан кейин қочиб кетган одамларни қўлга тушириш режаси ишга туширилди.

K-News маълумот агентлиги милициядаги манбасига таяниб, жарохатланган шахснинг “Соқол”  лақаби билан таниқли бўлган Улан Тоқтосуновнинг яқин одами эканини ёзди.

Бунга қадар 1 февраль куни Бишкекда 3 ўқ билан Пўлат Сулаймонов ўлдирилган. ИИМнинг маълумотига кўра у криминал Камчи Колбаевнинг якин одами бўлган. Мазкур ҳодисадан бир хафтда ўтиб Сулаймоновнинг ўлимида гумонланган шахс қўлга олинган.

У вақтда K-News  агентлиги воқеа жиноий авторитетлар Кўлбав билан Соқолнинг ўртасидаги келишмовчиликлар сабаб юз берган бўлиши мумкинлигини билдирган.

“Сулейманов олдин Камчи Кўлбаевнинг уюшган жинойи гурухида бўлиб, туркларнинг устидан “смотрящий” бўлган. Аммо кейин Соқол деган лақаб билан танилган Улан Токтосунов томонга ўтиб кетиб, Кўлбаев учун “солиқлар”ни тўплаб бермай қўйган. Шундан сўнг ўч олган”, — деб ёзган агентлик манбаси.

Муаллиф: Адилет Макенов

Рус тилидан Даврон Хотам таржимаси