Екатерингбургади уч ойдан бери бедарак йўқолгани айтилиб, қидирилаётган кирғизистонлик 13 ёшдаги қизнинг жасади топилди.
2002 йили туғилган Айғанишнинг жасадини 4 апрелда нотаниш одам Екатарингбург шаҳрининг Железнодорожний район худудида тасодифан кўриб қолган. Бу хақда Россия ОАВ маҳаллий тергов қўмитасининг маълумотига таяниб ёзди. Хабарга кўра, Свердлов вилоятининг тергов қўмитаси воқеа бўйича жиноий иш қўзғаган.
ИИМнинг Россиядаги вакили Асқат Алиевнинг айтишича, қизнинг ўлимига боғлиқ суд тиббий экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Илк таҳминларга кўра қиз совуқдан халок бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
— Айғанишни излаш вақтида дўконларнинг биридан “кефир”маҳсулотини ўғирлашга харакат қилгани маълум бўлди. Камера кузатиш воситасидан, унинг дўкондан чиқиб кетаётгани кўринди. Ундан кейин камера йўқлиги сабаб қизни топа олмаганмиз. Кеча, шу худуддаги гаражларнинг ёнидан жасади топилди. Экспертизанинг илк хулосасида қизни совиқдан халок бўлгани хабар қилинди. Тажовуз зўрлаш аломатлари бўлмаган. Балки, қиз уйига боришдан қўрқиб ўша жойда қолиб қолган.
Тўрт фарзанднинг каттаси Айғаниш онасининг рухсати билан энагалик қилиш учун Екатерингбургдаги танишларига 2014 йили июнь ойида борган. Отаси қамоқда бўлгани учун онаси Айғаниш жўнатган пулларни кредитига бериб юрган.
Қизнинг яқинлари билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Аммо Ўзганинг Мирзаке қишлоғида яшаган онаси бир ой олдин “Озодлик”ка берган суҳбатида қизни Екатерингбургда ишлаган қўшниларига “пул топиб келсин”деб қўшиб берганини айтган эди. — Қийналганим учун жўнатган эдим.Шароитим оғир, 4 нафар фарзандим бор, Айғаниш катта фарзандим. Турмуш ўртоғим қамоқхонада. Ҳар ой 5000 сомдан кредит тўлайман. Шунинг учун қўшнимнинг қизига қўшиб, ўтган йили июнда жўнатдим. 11 ой бола боққани учун ҳар ой 3,5минг рублдан жўнатиб туришди. Ундан сўнг пул ҳам жўнатмади. Уйга жўнатиб юборинглар десак, гоҳ пул йўқ дейишса, гоҳ қўшиб юборгани одам йўқ деб, мана энди қизим бедарак.
Канат қизи Айғаниш 4 январь куни кечки соат тўққизлар чамаси дўконга сутга чиқиб, қайтиб келмаган. Ҳозирда қизнинг қариндошлари жасадни таниб, Кирғизистоннинг Екатерингбургдаги расмий вакили уни Ўзган шаҳрига жўнатиш харакатида.
Россияга ишлагани борган ўспиримларнинг бедарак йуқолиш ҳоллари вақти вақти билан учраб туради. Бундан бир ой олдин Москвада 16 ёшдаги Диана Жураева йуқолиб, ўн кун олдин топилган. Диана Россияда икки йилдан бери қариндошларининг боласига энагалик қилиб, ишлаб юрган экан. У ўн кун ўзини қидирувга берилгани хақида билмаган.
— Дугоналарим билан кетган эдим. Уйдан чиқиб кетатганда қўрқмадим. Опам мени излашини билмаган эдим. Келсам интернетда суратларим тарқаган. Бир ҳафтадан сўнг Бишкекка кетаман. Ўз хатойимни билдим. Хаммани хавотирга қуйганим учун афсусдаман.
Вояга етмаган ўспиримлар Россияга меҳнат муҳожири сифатида кўпинча қариндошлари ва танишлари орқали кетишмоқда. Улар асосан ўша қариндошларининг болаларига энагалик қилгани, уй-жойларини тозалагани, қурилиш ва ёки дала ишларига ёрдам бергани кетишади. Чунки ёши етмаган ўспиримларни бошқа ишга олмайди. Қариндош-уруғига ёрдам бериб ишлагани учун уларнинг ойлик маоши кўпинча қишлоқда қолган ота-онасига юборилади. Шу сабаб айрим ота-оналар фарзандларини кўча чангитиб бекор юргандан кўра, оз бўлса ҳам “турмушга эрта кўниб, пул топиш” учун ишлагани юборишади. Қариндош-уруғи билан кетган бундай ўспиримларнинг деярли ҳаммаси билим олишмайди.
Фото: «Азаттык»/Улан Асаналиев
Рус тилидан Даврон Ҳотам таржимаси