Uphill 400 мусобақаси: Тоғда матонатни синаш

929

Uphill форматидаги илк тоғ мусобақаси Бишкек ташқарисида ўтди. Қирғизистон билан Қозоғистондан келган юздан ошиқ иштирокчи турли синовлардан ўтишиб, ўзларининг матонатларини текшириб кўришди.

2 апрель куни Uphill мусобақалари боис юзлаган киши “Кара-Булак” эко-комлексининг ҳудудида  тоққа 400 метр югуришди.

IMG_4055-1

Ёмғирли об ҳавога қарамай иштирокчилар ўтгазган вақтларига ачинишмади. Уларнинг кўпчилиги бундай об ҳаво аксинча имконият эканини айтишиб, бу каби мусобақалар ҳудди мана шундай шароитда ўтиши кераклигини таъкидлашди.

IMG_4075

IMG_4159

IMG_4207

Мусобақа уюштирувчиларидан  Кирилл Бевзюк Қирғизистонда Uphill мусобақалари биринчи бор ўтказилаётганини айтди. Тадбирдан кўзланган мақсад —ўлкадаги туризм даражасини кўтариш ва одамларни спортга ундаш.

”Мен қисқа вақт ичида шунчалик иштирокчилар билан томошабинларни йиға олганимиздан хурсандман. Қайси ерда ўтказиш ҳақида кўп ўйладик, чунки ҳар бир тоғ ҳам 400 метр бўлавермайдида”, — деди у.

IMG_4101IMG_4214IMG_4223IMG_4235

Мусобақа иштирокчиларининг энг кичиги  Александр Стасевич 11 ёшда.

“Югуриш ёрдами билан Қирғизистон бундан ҳам соғлом ўлка бўлади” , — деди у.

IMG_4246IMG_4261IMG_4263IMG_4280

Ғолибларга медаллар ва мукофот қатори сертификатлар топширилди.

IMG_4718

Тоққа югуришдан ташқари бу ердагилар, жумладан қозоғистонлик меҳмонлар "Кроссфит жанги”га ҳам қатнашиш имконига эга бўлдилар.

IMG_4725 (1)IMG_4637IMG_4633

Тўрт кишидан ташкил топган саккиз жамоа уюштирувчилар томонидан берилган топшириқларни бажаришди. Уларга бир-бирини елкасида кўтариб, катта устунлар билан курашиб, ғилдиракларни оғдариб, арқон билан юқорига чиқишга тўғри келди.

IMG_4569IMG_4536

 

IMG_4512

Видео: Даниил Ляпичев
Монтаж: Азат Рузиев
Фото: Уулжан Саякбаева