Транспорт министрлиги Бишкек — “Манас” аэропорти йўлидаги 1800 дарахт бу ердаги таъмир ишларига халал берганини билдирди. Қазиб олинган дарахтлар экиш учун Ўшга, давлат дезиденциясига ҳамда “Ата Бейит” хотира мажмуасига берилди.
Транспорт ҳамда алоқа минстрлигининг матбуот котиби Киличбек Досумбетов Kloop.kgга қурган суҳбатида 1800 қарағайни кўчириш қарори йўлни таъмирлашга боғлиқ эканини билдирди. Айтишича, дарахтлар сабаб йўлни таъмирлаш “имконсиз” бўлган.
“Жами 1800 дарахт бўлган. Йўлнинг ўртасида қарағайларнинг ўрнига тўсиқ қўйилишига келишилган”, — деди Досумбетов.
Матбуот котибининг айтишича, дарахтларни қайта экиш учун “Ата Бейит” мемориал мажмуасига (800), давлат резиденциясига (500) ҳамда Ўшга (қолганлари) берилди.
Дарахтларни “сотишни исташган”
Чуй вилоят маъмуриятидан Kloop.kgга Транспорт министрлиги уларга дарахтларни сотиб олишни таклиф қилгинини билдиришди. Маъмуриятнинг матбуот котиби Жилдиз Шеринбекова қарағайларни сотиб олишни Сокулук ҳокимиятига таклиф қилганликларини айтди.
“Улар бизга сотиб олишни таклиф қилишган. Бироқ дарахтларнинг нархи қиммат бўлиб, Сокулук районининг бюджетига тўғри келмаганлиги сабаб рад қилишга қарор қилганмиз” , — деди у.
Шеринбекова Чуй вилоятининг бирорта ҳам райони дарахтларни сотиб олмаганини қўшимча қилди. Матбуот котиби қарағайларнинг баҳосини айтмади.
Транспорт министрлигининг матбуот хизмати қарағайларни сотиш ҳақидаги маълумотни тасдиқламади — Досумбетов дарахтлар бирор шартсиз берилаётганини таъкидлади.
Бир ой аввал Қирғизистоннинг ҳукумати йўлни таъмирлашга Хитойдан маблағ сўраган. Йўлни таъмирлаш лойиҳасини амалга оширишга 75 миллион доллар керак бўлади.